КУТУБХОНАДА ПАРАСАТ ЖОЛЫ МАРКАЗИ ОЧИЛДИ

602 көрілім

Туркистон шаҳар марказлаштирилган кутубхоналар тизими ташкилотчилигида марказий кутубхонада “Парасат жолы” маркази очилди. Тадбирнинг асосий мақсади – зиёлилар аҳли вакиллари билан биргаликда жамият мафкурасини шакллантириб ҳалоллик, эзгулик, донолик, адолатлик, ғамхўрлик, хайрия, уюшган жиноятчиликка қарши маданиятни шакллантиришга қаратилган.

Учрашувда Туркистон шаҳар марказлаштирилган кутубхоналар тизимига қарашли марказий кутубхонанинг “Парасат жолы” маркази мудираси Алима Хайдарова очиб, олиб борди.

Ҳалоллик доирасида ташкиллаштирилган тадбирга уюшган жиноятчиликка қарши иш-ҳаракат Агентлигининг Туркистон вилояти бўйича департаменти бошқармаси раҳбари Ғабит Жундибаев, “Туркистон – ҳалоллик майдони” менеджери Нуржахан Абуова, шаҳар фахрийлар ташкилоти раиси Жарқинбек Қулбайимбетов, шаҳар аёллар кенгаши раисаси Улжан Мустафаева, “Битимгер” медиаторлар жамоа бирлашмаси раиси Бахтжан Бейсембаев, шаҳар “Ёшлар имконияти маркази” раҳбари Бахтжан Дукенбай ҳамда марказлаштирилган кутубхоналар тизими директори Гулзада Малдибекова кун тартибида кўрилган мавзу доирасида жамиятдаги уюшган жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамд унга қарши курашиш, эзгуликни, инсонийлик фазилатларни шакллантириш йўналишида фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы