- ВКонтакте
- РћРТвЂВВВВВВВВнокласснРСвЂВВВВВВВВРєРСвЂВВВВВВВВ
- Skype
- Telegram
“Ҳазрати Султон” давлат тарихий-маданий қўриқ музейига қарашли республика аҳамиятига молик “Уккоша ота” қудуғи атрофига туристлар билан зиёратчиларни жалб этиш, уларга шароит яратиш ҳамда тарғиб қилиш мақсадида кўплаган эзгу тадбирлар давом этмоқда.
ҚР Тўнғич Президенти – Элбоши Нурсултан Назарбаевнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” ҳамда “Буюк даштнинг етти қирраси” дастурий мақолаларидаги устуворликларни инобатга олган ҳолда ҳамда эл Мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида “Уккоша ота” қудуғининг атрофи ободонлаштирилиб, туристлар билан зиёратчиларга махсус замонавий ҳордиқ чиқариш масканини қуриш ишлари жадал юритилмоқда.
Металл конструкцияси орқали амалга ошадиган ҳордиқ чиқариш маскани март ойининг охирида фойдаланишга топширилади деб кутилмоқда. Ёзнинг жазирама иссиғи билан ёғин-сочин кунлари туристлар билан зиёратчиларга ҳордиқ чиқариш маскани ўзгача таассурот қолдириши аниқ. Ҳордиқ маскани қўриқ музей маъмурияти билан ҳомийларнинг ҳисобидан амалга оширилган.
Шу тарзда, “Уккоша ота” қудуғи атрофидан 1 гектарга яқин ҳудуд темир панжара билан кўршалиб, яшил белбоғ ҳудудини шакллантириш ишлари қўлга олиниб, натижасида 100-дан зиёд арча, мевали дарахтлар ўтқазилди. Дарахтларни парваришлаш бўйича қишлоқ хўжалиги мутахассисларининг маслаҳатлари инобатга олиниб, қўриқ музей ходимлари томчилатиб суғориш усулини қўлланишни мўлжалламоқда. Бу ўз навбатида яшил белбоғ ҳудудини жадал шакллантиришга улкан имконият яратмоқда. Кўҳна маскан атрофида амалга оширилаётган кўламдор ишлар тарихий ёдгорликларни тарғиб қилиш, мунтазам равишда ҳимоя қилиш, сақлаш маданий меросларга бўлган ғамхўрликнинг ёрқин намунасидир.