ШАҲАРДА ЭПИДЕМИОЛОГИК ВАЗИЯТ БАРҚАРОР

577 көрілім

Туркистон шаҳрида коронавирус инфекциясининг биринчи тўлқини пайтида шаҳар касалхонаси бўйича жами пандемияга қарши 325 ходим сафарбар этилди. Ундан 47 шифокорлар, 168 ўрта ва 103 кичик бўғин ходимлари, 7 хўжалик ходимлар. Бу ҳақда Минтақавий коммуникациялар хизматида ўтган брифингда Туркистон шаҳар марказий касалхонаси бош шифокори Жанбўлат Дилдабеков маълум қилди.

Таъкидлашича, пандемия вақтида 250 тўшак ўринда 849 бемор даволанган. Шунингдек, 16 бемор провизор стационарга алмаштирилган.

“Пандемия вақтида шаҳарда 320 тўшак ўринли провизор стационарда 1384 бемор даволаниб чиқди. Сovid-19 коронавирус инфекциясига ПЦР таҳлилига ижобий натижа берган 88 бемор инфекция госпиталга алмаштирилди. 50 тўшак ўринли инфекция госпиталда Сovid-19 коронавирус инфекцияси билан 56 бемор даволаниб чиқди. Вафот этганлар рўйхатга олинмади”,-деди бош шифокор.

Касалхонада эпидемияга қарши чора-тадбирларга жалб этилган тиббиёт ходимлари орасидан коронавирус инфекциясини юқтирган 11 шахсга, ундан 8 шифокорга Давлат ижтимоий суғурта жамғармасидан ажратиладиган бир марталик ижтимоий ёрдам сифатида икки миллион тенгедан тўланди. Жумладан, жамоат соғликни сақлаш бошқармаси куз ва қишки вақтда Сovid-19 нинг олдини олиш ва даволаш бўйича чора-тадбирларнинг (А,Б,В,Г)  режасини тайёрлаб тасдиқлади. Айтайлик, иллатнинг иккинчи тўлқинига боғлиқ 250 тўшак ўринли провизор стационар, “Ақмарал” клиникасида 70 тўшак ўринли провизор стационар, жами 320 тўшак ўринли провизор стационар очишга тўлиқ имконият бор.

Туркистон вилояти Минтақавий коммуникациялар хизмати.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы