Туркистондаги Ҳамза номли кўҳна билим даргоҳи раҳбари, фаол жамоатчи обуначимиз Замир Олимжон ўғли Муҳамеджанов нафақа ёшига тўлиши муносабати билан қариндошлари, ҳамкасблари, жамоат ишлари бўйича фахрийлар муборакбод этишди.
Хусусан, ҚР «Дўстлик» ҳамжамияти раиси Икромжон Ҳошимжонов, Туркистон шаҳар ўзбек этно маданий бирлашмаси раиси Баҳодир Ирсметов, Туркистон шаҳрининг фахрий фуқаролари Тўлқин Саидмуродов, Эргаш Диметов, Халил Ҳабибуллаев, Туркистон ва Кентовдаги мактаб директорлари, доимий жамоачи обуначиларимиз Рахила Уримова, Аблайхан Қурманбеков, Ҳикмат Ажиметов, Элмир Абдуваҳобов, Даулет Қудайбергенов, Ўразбек Амреевлар кўпчилик номидан самимий ниятларини изҳор этдилар. Замир Олимжон ўғлининг умр йўлдоши Мавлуда Мамматхон қизи ҳам педагогика соҳасида эъзоз топган инсон. Ҳамза мактаби жамоаси обунада келажакда ҳам пешқадамлар қаторида бўлишига ишонч билдирамиз.
Ш.МАДАЛИЕВ.
