Э. Иззатуллаев номли мактаб ҳовлисида спортнинг баскетбол, волейбол, кичик футбол, қўл тўпи, теннис ва яна бошқа турлари бўйича исталган миқдорда ва исталган вақтда (спорт майдони кучли прожекторлар билан ёритилади) мусобақа машғулотларини ўтказиш имконияти пайдо бўлди. Мактаб ҳовлисида умумий саҳни 450 квадрат метрни ташкил этадиган спорт майдони фойдаланишга топширилди. Эндиликда мактабда спорт ривожланади.
Таъкидлаш жоиз, стол тенниси бўйича битирувчи Диёра Отаметова спорт усталигига номзод унвонига сазовор бўлиб, ҳозир Шимкентдаги олий ўқув юртида спорт ва жисмоний тарбия факультетида таҳсил олмоқда. Мактаб директори Муҳаммадрасул Иззатуллаев, ўринбосари Шуҳрат Абдурашидов, хўжалик ишлари бўлими мудири Абдалим Абдуалиев, унинг ўринбосари Аваз Абдураимовлар мазкур очиқ ўйингоҳнинг афзалликлари, давлатимиз кўрсатаётган ғамхўрликлар учун вилоят, давлат раҳбарларига миннатдорчилик билдиришди.
Ш. МАДАЛИЕВ.
