Уларни аввало тўлиқ текширишдан ўтказди. Шу тарзда қон бериб, донор бўлишга саломатлиги мустаҳкам ёшларгагина имконият берилди. Шундан кейин қон босимини ўлчатиб, қайси гуруҳ эканлигини аниқланди. Шифокорлар агар қон босим меъёрида бўлмаса ёки гемоглобин даражаси паст, бир вақтлари гепатит билан оғриган кишиларга қон топширишга бўлмайдиганлигини огоҳлантирди. Акция доирасида донор бўлишга ният билдирган кишилардан 5 литрдан зиёд қон олинди.
-Қон топширувчи киши бир неча талабларга мос бўлиши керак. Масалан, қон топширишгача 48 соат бурун дори дармонлар ёки алкоголь маҳсулотларни қабулламай ёки имкон қадар тамаки чекмагани лозим. Шифокорларнинг таъкидлашича, тани соғ инсон учун 450 мл қон бериш – хавфсиз, саломатликка ҳам фойдали экан”-дейди Туркистон шаҳар Пробация хизмати бўлими бошлиғи Нурбол Мамирханов.
“Қон маркази” Туркистон филиали масъул шифокори Талғат Бекназаровнинг таъкидлашича, жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига қараганда, минг одамнинг кам деганда 40-50 нафари қон топширса, жаҳонда қон етишмовчилиги бўлмас экан. Ташкилотчилар акция иштирокчиларига миннатдорчиликларини билдириб, қон топшириш акцияси минглаган беморларнинг ҳаётини омон олиб қолишга таъсир кўрсатишини ҳам тилга олди.
