ТУШУНТИРИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

519 көрілім

Газетамизнинг ўтган сонида “Янги бошпанини ижарага бериш – адолатдан эмас” деган мавзуда ишчи гуруҳининг рейд тадбири бошланганини ёзган эдик. Ушбу ташаббус ўтган шанба куни давом этди. Туркистон шаҳри ҳокимининг фармойиши билан турар жой инспекцияси ва турғун уй алоқалари бўлими ташаббуси билан бажарилаётган ишлар шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, “ЖҚВ уйларни бошқариш” (КСК), маҳаллий ОАВ вакиллари ва бошқар ҳам соҳа мутахассислари ишчи гуруҳининг таркибида бор. 

Одатдагидек, кўп қаватли коммунал квартираларда ноқонуний ва манзил рўйхатидан ўтмай яшаётган ва газ баллонини фойдаланувчилар, коммунал квартираларнинг ижара ҳақисини вақтли тўлаш, ёнғинга қарши ва техник хавфсизлик қоидаларини сақлаш, дераза, балконларда темир панжараларни тўғри ўрнатиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Рейд давомида, турғунларга огоҳлантириш варақлари ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан эслатмалар тарқатилди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, агарда ижарага бериш факти юз берса огоҳлантириш берилиб, давлат тасарруфидаги уйни қайтариш учун турғун уй инспекцияси ва турғун уй алоқалари бўлими томонидан судга шартномани бузиш бўйича талаб-ариза йўлланади. Рейд давомида квартираларни ноқонуний ва манзил рўйхатидан ўтмай яшаётган фуқаролар ва квартирада газ баллонини фойдаланган фуқаролар аниқланиб, огоҳлантириш берилди. Ноқонунийликнинг олдини олиш мақсадида бу борада ишлар ҳафта сайин мунтазам давом этади.

Шаҳар аҳолисига газ баллонларини фойдаланиш хавфини огоҳлантиришни ва ёнғин бўлган шароитда 101 ёки 112 рақамига мурожаат этиш мумкинлигини ёдга соламиз. Турар жойга боғлиқ ноқонунийликлар содир бўлса шаҳар турғун уй алоқалари ва турар жой инспекцияси бўлимига (8 (72533) 41740, 87011486000) алоқа рақамлари орқали мурожаат этиш мумкин.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы