ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МАКТАБИ ЯНГИЛИККА БОШЛАЙДИ

578 көрілім

Туркистонда 1-6 синф оралиғидаги ўқувчилар учун янги йўналишда билим берадиган “A.Q. Orda” интеллектуал мактаби очилди. Миллий қадриятларни сақлаган билим даргоҳининг ўқув жараёни ҳам ўзгача. Ўқувчиларнинг зеҳнини очиш мақсадида шахмат ўйини дарс жадвалига киритилган.

Тантанали тадбирга Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари Сакен Қалқаманов бошлаб, вилоят маслаҳати депутати Рахим Тангирбергенов, Туркистон шаҳар маслаҳати котиби Ғаппар Сарсенбаев ва вилоят инсоний салоҳиятни ривожлантириш бошқармасининг раҳбари Рақимбек Жўлаев иштирок этди. Илк нутқ сўзлаган Сакен Қалқаманов: “A.Q. Orda” интеллектуал мактабининг очилиши бизнинг шаҳримиз учун порлоқ келажакнинг бошланиши деб ўйлаймиз. Элимизнинг келажаги ёшлар эканлигини ёдда тутадиган бўлсак, ёш авлодни билимли, зийрак этиб тарбиялаш йўлида бундай мактабларнинг бажарадиган иши ҳам, масъулияти ҳам зўр”,-деб мактабнинг келгуси ишларига омад тилаб, шаҳар халқи номидан катта ишонч билдирди. Шунингдек, вилоят маслаҳати депутати Рахим Тангирбергенов янги очилган мактабнинг ўзгачаликлари, янги замонавий методик услублар билан ўқитиладиган ушбу билим маскани орқали элимиздаги билим даражаси янги чўққига эришадиганлигини тилга олди.

Эзгу ниятлар билан бошланган таълим даргоҳининг очилиш тантанаси зиёлилар аҳли вакилларининг тасма қирқиш маросими билан давом этди. Зиё маскани 300 ўқувчига билим беришга мўлжалланган. Қозоқ ва рус синфлари бор. Бугунда унинг 70 фоизи тўлиб улгурган. Мактаб хусусий эгаликда бўлганликдан ўқиш пулли эканлигини ҳам айтиш лозим.

Мактабнинг махсус таништирилиши давомида сўз олган вилоят инсоний салоҳиятни ривожлантириш бошқармасининг раҳбари Рақимбек Жўлаев мактаб ёшидаги болаларга илғор намунада билим бериш давомида мана шундай мактабларнинг бажарадиган хизмати юқори эканлигини тилга олди.

Туркистон шаҳри аҳолиси учун мазкур мактабнинг очилиши катта янгилик эканлиги ҳақиқат. Баъзи оила фарзандларининг замонга мос билим олиши учун ўзга шаҳарлардаги илғор мактабларга бориб ўқиб юрганлиги маълум. Энди фарзандининг зеҳнини оширишни хоҳловчилар узоққа овора бўлмаслиги аниқ.

Мазкур мактаб раҳбари Айгул Исмайлованинг таъкидлашича болаларни ўқитиш икки йўналишда қараштирилган. Ўқувчиларнинг илмий тадқиқот қобилиятларини шакллантириш ва ижодий томондан ривожлантириш. Ундан Сингапур математикаси, робототехника, молиявий саводхонликни орттириш, инглиз тилини теранг ўқитиш билан бирга қўшимча маданий-спорт тўгараклар бор.

“Туркистон-ахборот”.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы