Хўжа Аҳмад Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университети ва Туркистон вилояти инсоний салоҳиятни ривожлантириш бошқармаси билан ҳамкорликда «Педагог мутахассислар тайёрлаш тизимидаги долзарб масалалар» мавзусида ташкил этилган давра суҳбати онлайн ва офлайн форматида ўтди.
Йиғилишга университет раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар таркиби, Туркистон вилояти инсоний салоҳиятни ривожлантириш бошқармаси ўринбосари Ардақ Садиқова, Туркистон шаҳри инсоний салоҳиятни ривожлантириш бўлими раҳбари Ақмарал Батирбекова ва туман, шаҳар таълим бўлими раҳбарлари ҳамда мактаб директорлари, тажрибали устозлар иштирок этди.
Мазкур тадбир давомида педагогика мутахассислигининг касбий маҳоратини ошириш мақсадида билим бериш дастурларини биргаликда тайёрлаш, университет ва мактаб орасидаги илмий тадқиқот ишларини такомиллаштириш, университет базасида илмий-услубий институт очиш ва мактаб устозларининг узвий ўзини-ўзи такомиллаштиришига ёрдам бериш масалалари муҳокама этилди.
Йиғилиш якуни бўйича университет ва Туркистон вилояти инсоний салоҳиятни ривожлантириш бошқармаси орасида иш йўналишлари асосида шартнома тузилиб, соҳалар бўйича ишчи гуруҳини қуриш тўғрисида қарор қабулланди. Мазкур йиғилиш давомида кўрилган масалалар бўйича кўплаган фикрлар ва таклифлар айтилди, уларни ҳал этиш бўйича аниқ тавсиялар киритилди.
