Коронавирус иллатининг тарқалишига қарши кураш тадбирлари доирасида Туркистон вилоятидаги соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-техник базаси янгиланмоқда. Бугун вилоятнинг олис қишлоқлари 12 кўчма тиббиёт мажмуаси ва тез ёрдам станциясига 13 реанимобил берилди. Тантанали тадбирга минтақа раҳбари Ўмирзақ Шўкеев иштирок этиб, тиббиёт ходимларига беғараз меҳнатлари учун миннатдорчилигини билдирди.
“Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг топшириғи билан элимизнинг барча вилоятлари 100 кўчма тиббиёт мажмуалари билан таъминланмоқда. Туркистон вилоятига ажратилган 12 кўчма тиббиёт мажмуаси айнан ҳозир вилоятдаги олис қишлоқларга йўлга чиқади. Бу – бизнинг ҳар бир фуқаромизнинг ҳаёти ва саломатлигини ҳимоя қилишга қаратилган тадбир. Ҳурматли тиббиёт ходимлари, сизлар коронавирусга қарши курашда олдинги қаторда юрибсизлар. Бажарилган ишлар – мардлик ва матонатларингизнинг далили деб ўйлайман. Ўзларингизга вилоят аҳолиси номидан миннатдорчилик билдираман”,-деди Ўмирзақ Естайули.
Элимиз бўйича вилоятларга ажратилган 100 кўчма тиббиёт мажмуасининг 12 таси Туркистон вилоятига тегишли. Шу тарзда олис туманларни кўчма тиббиёт мажмуаси билан таъминлаш кўрсаткичи 100 фоизни ташкил этди. Кўчма касалхона туман марказидан 100-200 чақирим жойдаги қишлоқларга бориб, аҳолига хизмат кўрсатади.
Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган кўчма тиббиёт диагностика мажмуалари Ҳукумат заҳираси ҳисобидан олинган. Эндиликда туманларга қарашли 167 қишлоқ турғунларига тиббий ва скрининг текширишлар ва бошқа ҳам ёрдамлар кўрсатилади. Бу ўз навбатида қишлоқ турғунларининг тиббий хизматларга самарадорлигини орттиради.
Замонавий тиббиёт мажмуаси флюрография, ультра товушли аппарат, тадқиқотлар учун анализаторлар, офтальмоскоп, глюкометр ва яна бошқа воситалар билан жиҳозланган. Шифокорлар фуқароларни тўлиқ текширишдан ўтказиб, касалликни ўз вақтида аниқлай олади.
Шунингдек, коронавируснинг иккинчи тўлқинига тайёргарлик доирасида бугун вилоят тез ёрдам станциясига 13 реанимобил берилди. Вилоят тез ёрдам хизматини йил охиригача 122 автокўликлар билан таъминлаш кўзланган. Бу тиббиёт тез ёрдам хизматини 96 фоизга янгилашга имконият беради.
