АЭРОПОРТ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАМОҚЧИ

544 көрілім

Туркистон вилоят маркази мақомига эга бўлгандан буён шаҳарда кўплаган иншоотлар фойдаланишга топширилди. Шулар ичида асосий янгилик Туркистон аэропорти десак муболаға бўлмайди. Бунга қадар тарихий шаҳарда ҳаво алоқасини шакллантириш бўйича бир неча марта таклифлар билдирилиб, мазкур лойиҳа қўлга олинган эди. Чунончи, масаланинг тугуни ечилмай келаётганди. Энди эзгу ишнинг фурсати шу вақтга тўғри келиб, янги аэропорт жаҳонда энг тез солинган иншоот сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилмоқчи.

Ушбу иншоотни 2020 йилнинг 1 декабридан бошлаб ишга туширишни кўзламоқда. “Fly Arystan” ҳаво компанияси Нур-Султан – Туркистон, Алмати – Туркистон йўналиши бўйича илк рейслари ишга туширилди. Рейс ҳафтасига 2 марта амалга оширилади. Келажакда талаб ва таклифга кўра рейслар сони кўпайиши ҳам кўзда тутилмоқда. Мазкур компания рейсларига ҳаво чипталарининг баҳоси Нур-Султан ва Туркистон шаҳарлари орасида 6999 тенгедан ва Алмати ва Туркистон шаҳарлари орасида 5999 тенгедан бошланади.

Рейсларни қозоғистонлик уч авиакомпания – Fly Arystan, SCAT ва Qazaq Air амалга оширади. 4 ноябрдан бошлаб “Fly Arystan” компанияси мазкур йўналишлар бўйича ҳаво чипталарини сота бошлайди. Минтақанинг туристик салоҳиятини орттириш учун 2025 йилга қадар туристлар сонини 5 миллионгача етказиш режаланган. Шу мақсадда Туркистондан Маккага аэропортдан икки кунда бир марта бевосита рейслар очиш кўзланмоқда.

Таъкидлаш жоиз, халқаро талабга мос аэропорт 900 гектар ҳудудни эгаллайди. 641 қурувчи ва 106 махсус техника сафарбар этилган иншоот Туркистон шаҳридан 20 км масофада Чоға аҳоли манзилидан солинган. Kaz.tengritravel.kz портали маълумотига қараганда, учиш жадвали Нур-Султандан сешанба ва жума кунлари, Алматидан эса душанба ва шанба кунларига белгиланган.

Шинар АДИЛХАН қизи.                 

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы