Туркистон шаҳри ҳокимлиги ички сиёсат бўлими шаҳардаги ички жамоат сиёсий барқарорлигига масъул ягона давлат ташкилоти бўлиб ҳисобланади. Шаҳарда ўтаётган барча маданий, сиёсий ва бошқа тадбирлар ушбу бўлим орқали ўтади. Шунга кўра шаҳар ички сиёсат бўлими йил бошидан буён амалга оширган ишларидан хабардор бўлиш мақсадида бўлим раҳбари Бахтжан Кенесбекули билан махсус суҳбатлашган эдик.э
– Бахтжан Кенесбекули! Ички сиёсат бўлимини кўп йиллардан буён самарали бошқариб келасиз. Бўлимнинг фаолиятини мукаммал билади десам янглишмайман. Суҳбатимизнинг дастлабки саволини шаҳарнинг бугунги ижтимоий-сиёсий аҳволидан бошласак?
– Тўғри, бўлимни бошқараётганимга 10 йилча бўлди. Шу вақт бадалида ижтимоий-сиёсий аҳвол барқарор дейишга тўлиқ асос бор. Йил бошидан шаҳар ҳудудида ижтимоий-сиёсий аҳвол барқарор, акция, норозилик митинглари ўтказилмади. Ижтимоий шароит шаклланган, меҳнат жамоаларида зиддият, ойлик маошнинг кечикиши, иш берувчилар билан ишчилар ўртасида жанжал, қонунсизликлар ҳамда тинч митинглар ўтказиш ҳақида илтимослар қайд этилмади. Шунга кўра, 2020 йилнинг бошидан бўлим томонидан шаҳар ҳокими билан келишилиб, Туркистон шаҳридаги этнослараро аҳвол таҳлили ва ижтимоий тотувлик ва умуммиллий бирлик соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган тадбирлар, ахборий-тарғибот гуруҳининг учрашувлари режаси тасдиқланди. Шунингдек, бўлимнинг давлат ижтимоий буюртма доирасида этнослараро тотувликни сақлаш мақсадида шаҳар аҳолиси орасида иккинчи ярим йилликда саволнома юритилди. Умуман, шаҳримизда аҳоли сони – 175, 3 минг киши, миллий таркиби бўйича қозоқлар -72,1%, ўзбеклар – 25,6%, руслар – 0,8% ва бошқа миллатлар – 1,5% ташкил этади.
Шаҳарда ижтимоий чигалликнинг олдини олиш мақсадида миллатлараро тотувлик, эл бирлиги, бирликни кучайтириш йўлида давлат ахборот сиёсатини амалга ошириш доирасида жамоат ташкилотлари билан этно маданий марказлари ишлари, кундалик шаҳар нафаси матбуот воситаларида доимий эълон қилинади. Шунингдек, бўлим томонидан шаҳарнинг аҳоли кўп жамланган жойларда этнослараро тотувликни сақлашга қаратилган билбордлар ва бошқа тарғибот материаллари жойлаштирилиши ҳамда янгиланиб бориши таъминланади.
– Давлат раҳбарининг Қозоғистон халқига йўллаган «Янги шароитдаги Қозоғистон: иш ҳаракат даври» номли Мактубининг тарғиботи ҳақида айтсангиз?
– Шаҳар бўйича бажарилаётган иқтисодий-ҳуқуқий, ижтимоий-мафкуравий ишлар давлат раҳбарининг Қозоғистон халқига йўллаган Мактубидаги стратегик йўналишларга асосланиб амалга оширилади. Қозоғистон Республикасининг Президенти Қ.Тўқаевнинг 2020 йилги 1 сентябрдаги Қозоғистон халқига йўллаган «Янги шароитдаги Қозоғистон: иш ҳаракат даври» Мактуби тарғиботи ва тушунтириш мақсадида еттита шаҳар ахборий- тарғибот гуруҳи тузилиб, тасдиқланган режага мувофиқ амалга оширилмоқда. Гуруҳ таркибига давлат ташкилотлари – мустақил бўлим раҳбарлари, ўқув юртлари лекторлари, тадбиркорлар, маслаҳат депутатлари, ноҳукумат ташкилотлар билан этно маданий бирлашмалар, фахрийлар ташкилоти билан оқсоқоллар ҳайъати киритилган. Бу йилга тарғибот ишлари жаҳонни қоплаган офатга боғлиқ онлайн форматда ўтказилмоқда. Мафкура ишлари муҳим йўналишнинг бири – ахборот-тарғибот ишлари бўлганлигидан бўлим томонидан барқарор давом этмоқда. Вилоят ва маҳаллий телеканаллардан махсус тайёрланган репортажлар кўрсатилиб, газеталарда махсус рукнлар очилиб мақолалар барқарор эълон қилинмоқда.
– Туркистон шаҳрида «Маънаий янгиланиш» дастури доирасида бажарилаётган ишларни баён этсангиз?
– Элбоши Н.А.Назарбаевнинг «Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш» мақоласи – у 2050 йилгача жаҳоннинг ривожланган 30 давлати қаторига кириш йўналишидаги муштарак мақсадимизга эришиш йўлидаги Қозоғистоннинг сиёсий- иқтисодий ва ҳуқуқий тузилмасининг мантиқий давоми ҳамда ўзаги бўлиб ҳисобланадиган дастурий мақола. Элбоши ушбу мақоласида «Курраи замин кўз ўнгимизда ўзгармоқда. Жаҳонда йўналиши ноаниқ, ҳали янги тарихий давр бошланди. Кун оша ўзгараётган жаҳонда онгимиз билан дунёқарашимизга обдон сингиб қолган одатлардан ҳоли бўлмасак, ривожланган эллар билан рақобатлашиш мумкин эмас. Ўзгариш учун ўзимизни қўлга олиб, замона оқимига ҳамоҳанг янги давр талабларини вужудимизга сингдиришимиз керак» деган эди. Шу йўналишда Туркистон шаҳрида «Маъаний янгиланиш» дастури доираси бажарилаётган ишларга тўхталсам. 2020 йили шаҳар ҳокими билан тасдиқланган «Маънаий янгиланиш дастурининг йиллик режаси тузилди. «Қадрдон замин» махсус лойиҳаси доирасида «Тарбия ва билим», «Маънавий хазина», «Атамекен», «Ахборот тўлқини» номли тўрт кичик дастурлар доирасида турли тадбирлар юксак даражада ташкил этилмоқда.
– Туркистон шаҳрида дин соҳаси бўйича бажарилаётган ишлар бўйича тўхталсангиз?
– Шаҳар ҳудудида диний аҳвол барқарор дейишга тўлиқ асос бор. Маҳаллий ижроия ташкилотлари томонидан ўтказилаётган диний барқарорликни шакллантиришга йўналтирилган ишлар аҳамияти катта. Маҳаллий аҳоли орасида ахборот-тушунтириш ишларининг, шунингдек шаҳримизга билими ва тажрибаси юқори теологлар таклиф қилиниб, турли форматда ўтказилаётган тадбирлар самарасини бермоқда. Бизда диний бирлашмалар ва бўлимлар умумий сони – 34. Жумладан: ислом масжиди – 32, проваслав – 1, протестант – 1. Шунингдек, шаҳар кўламида масжидларда жами 57 диний ходимлар ишлайди. Шаҳарда имомларнинг билим савияси бўйича олий билимли – 8, диний курсдан ўтган 23 ҳамда ўрта билимли 26 имом хизмат қилади. Шаҳар дин масалалари бўйича ахборот-тушунтириш гуруҳи элимиздаги конфессиялараро муносабатларни шакллантиришга, мустаҳкамлашга, аҳолининг диний саводхонлигини орттиришга, диний экстремизм билан терроризмнинг олдини олишга йўналтирилган ахборот тушунтириш учун қурилган. Шаҳримиздаги конфессиялараро тотувликни мустаҳкамлаш, диний экстремизм ва терроризмнинг олдини олиш, анъанавий ислом динини тарғиб ва аҳолининг диний саводхонлигини орттириш ишлари қўлга олинган. Туркистон шаҳри ҳокимлиги қошидан диний бирлашмалар билан алоқа бўйича кенгаш ишлайди. Кенгаш таркибида диний бирлашма раҳбарлари, шаҳар бош имоми, теолог мутахассислар, ташкилот раҳбарлари бор. Шаҳарда диний аҳвол барқарор. Дин соҳасида барқарорликни сақлаш учун ишлар ўз савиясида юритилмоқда.
– Давлат рамзларини ҳурматлаш ҳар бир қозоғистонликнинг муқаддас бурчи. Қозоқ элининг тарихига мурожаат этсак ота-боболаримиз туғини фахр билан тик тутиб, жанг давомида жонидан кечса ҳам туғни пастга туширмаган. Бу борада қандай ишлар бажарилмоқда?
– Йил бошидан тасдиқланган «Туркистон шаҳри ҳокимлиги қошидаги Давлат рамзлари бўйича комиссиянинг 2020 йилга мўлжалланган иш режаларини» иш йўналишида раҳбарлликка олиб, бажариш учун бўлим томонидан шаҳардаги барча муассасаларга йўллади. Турғунларимизнинг Давлат рамзларига бўлган ҳурматини орттириш мақсадида оммавий ахборот воситаларида давлат рамзларини халқ орасида тарғиб қилиш ташвиқ юритиш бўйича мазмуни билан моҳиятининг муҳимлигини тарғиб қилиш мавзусидаги мақолалар тайёрланиб, мунтазам жорий этилмоқда. ҚР Давлат рамзларини шаҳар турғунлари орасида кенг эъзозлаш хусусида атрофлича тарғиб ишларини юритиш учун қурилган шаҳар ахборот-ташвиқот гуруҳнинг тасдиқланган иш жадвалига мувофиқ учрашувлар ўтказилмоқда. Умуман, ижтимоий-сиёсий шароитларда барқарорликни юксалтириш ва муҳим ҳужжатларни тарғиб қилиш, аҳоли билан маҳаллий ҳокимлик ўртасидаги мунтазам алоқани шакллантириш – шаҳар ички сиёсат бўлими хизмати асосида шу ҳамда ўзга вазифалар режали равишда амалга оширилмоқда.
– Суҳбатингиз учун раҳмат!
Суҳбатлашган:
Қуаниш ТАСИБАЕВ,
«Туркистон».