Туркистон вилояти Бош давлат санитария шифокори ўринбосарининг 18.09.2020 йили №37 Қарорига кўра КВИ бўйича эпидемиология шароити барқарор бўлгунча вилоят ҳудудида карантин ва чеклаш тадбирлари узайтирилган. Мазкур Қарор талабига кўра оммавий, байрам тадбирлари ва тўй тантаналарни ўтказишга қатъий чек қўйилади. Вилоят ҳудудида ниқоб тақиш тартиби ва камида 2 метр ижтимоий масофани сақлаш ўз кучида. Аҳоли ниқобни доимо тақиб юриши мажбурий, айниқса жамоат кўликларида, одамлар кўп йиғиладиган жойларда ҳамда очиқ ҳаводаги жамоат жойларида.
ҚР Бош Давлат санитария шифокорининг 23.10.2020 йилги №57 Қарорининг 1-қўшимчасида: «Чеклаш тадбирлари, жумладан карантинни жорий этиш чоғида давлат ташкилотларига, миллий компанияларга, бошқа идораларга қўйиладиган талаблар» кўзда тутилган. Маъмурий таркиб ишлаб чиқариш заруриятига боғлиқ иш кунини имкон қадар қисқартириб, масофадан ишлашга кўчади. Объектга кираверишда ходимлар билан келувчиларнинг респератор хасталиклари (юқори ҳарорат, йўтал, тумов) аломатлари йўқ кишиларни объектига киритиш билан алоқасиз термометрия юритиш ташкил этилади. Объектларга қўшимча берилган кўрсатмаларга мувофиқ кварц, бактеридли шомларни ёки бактерицидли таъсири бор ҳаво рециркуляторларини фойдаланиб, ҳавони зарарсизлантириш тавсия этилади. Кварц, бактерицид шомларни фойдаланиш қоидаларига қатъий риоя қилган пайтда уй-биноларни мажбурий шамоллатиш билан одамлар бўлмаган пайтда амалга оширилади. Ҳаво рециркуляторларини фойдаланиш (одамлар иштирокида фойдаланишга рухсат этилади).
Объект уй-жойларига қуйидаги одамлар юборилмайди:
1) COVID-19 тасдиқланган шароитлар билан боғлиқ бўлган одамлар; 2) Ходимларни қўшганда, респератор хасталиклари (юқори ҳарорат, йўтал, тумов) аломатлари бор одамлар. Объектнинг уй-жойларига ниқобсиз киришига йўл қўйилмайди. Иморатда мажбурий равишда ниқоб кийган келувчиларнинг бўлиши таъминланади. Кираверишда, холлда, лифтга кираверишда санитария гуруҳдагиларга тери антисептиги бор санитайзерлар ўрнатилади.
Ташкилот маъмурияти:
1) Санитария талабларининг сақланишига масъул кишиларни тайинлашни (ҳароратни ўлчаш, персоналга кўрсатма бериш, хусусий ҳимоя воситаларини ўз вақтида алмаштириш, дезинфекциялаш, ювиш ва антисептик қуролларнинг зарур жамғармасини назорат қилиш, йўриқнома юритиш журналини очиш, ниқобларни, респираторларни қўлланиш, уй-жойларни тартибга келтириш) 2. Санитария гуруҳлари ва гигиена воситалари билан (суюқ совун, антисептиклар); 3. Иш куни пайтида қўлқопларни, маскаларни, респираторларни ўз вақтида алмаштириш шарти билан фойдаланиш; 4. Ходимлар бир бинода ўзаро 2 метр масофада бўладиган шароитда (ижтимоий масофанинг сақлаб); 5. Антисептиклар билан иш ўринларини: 6. Ходимлар орасида шахсий ишлаб чиқариш гигиена қоидаларини сақлаш ва уларнинг бенуқсон бажарилишини назорат қилиш зарурлиги тўғрисида йўриқ юритиш таъминланади.
Объектларнинг ҳудуди ва барча уй-жойлар тоза сақланади, кун сайин ахлатдан ва чиқиндидан тозаланади. Барча уй-жойларни ювиш ҳамда дезинфекциялаш воситаларини қўлланиб кун сайин нам ҳолда ва шамоллатиши амалга оширилади. Жиҳоз, дераза олди, шкафлар, эшик тутқичлари, компьютер клавиатураси (кўпинча қўл билан ушланадиган жойлар) камида икки марта дезинфекциялаш воситаси билан суртилади. Дезинфекциялаш воситалари билан фақат персонал хавфсизлик тадбирларини қўлланиб халат, қўлқоп, ниқоб кийиб ишлайди. Дезинфекция воситалари махсус хонада сақланади.
Тижорат марказлари маъмурияти, ижарага олувчиларнинг, савдогарларнинг иш шартлари билан infokazakhstan.kz сайтида мажбурий равишда танишади ва тегишли шартномани имзолайди. Кираверишдаги тана ҳарорати назорати (ресепшн, назорат пункти, ўтиш ўрни) объекти ходими барча мақбул кираверишларда амалга оширилади. Тижорат марказлари ҳудудига ниқобсиз киришга ва юришга йўл қўйилмайди. Кузатиш хизмати, маъмурият вакили келувчиларнинг, ходимларнинг ниқобни мажбурий равишда кийишини ва уларнинг ижтимоий масофани сақлашларини таъминлайди. Савдо қилувчилар билан бизнес марказлари ходимлари тиббиёт ёки матодан тикилган ниқоб, қўлқоп кияди. Объект маъмурияти ижтимоий масофани сақлаш имконияти ҳисобидан (бир кишига 4 кв метрдан кам эмас) умумий сиғими 30 фоизига келувчилар билан объектнинг тўлдирилишини таъминлайди. Объект маъмурияти ҳар бир уйда (идорада) келувчиларнинг бир сафар рухсат этилган сони тўғрисида ахборот бериши мажбурий.
Ахборот ҳар бир уй-жойга кираверишда кўзга кўринадиган мақбул жойда қўйилиши лозим. Идора ходимлари (ижарачилар) ижтимоий масофанинг сақлаш имконияти ҳисобидан (1 кишига 4 кв метрдан кам эмас) ўз уй биноларини ижтимоий масофани сақлашни таъминлашга мажбур. Санитария тадбирларини сақлаш зарурияти тўғрисида радио орқали (60 минутда бир марта) айтилади.
500 кв метрдан юқори объектлар учун кираверишда санитайзер рамкалар (дезинфекция тоннеллар) жойлаштириш мажбурий. Объектнинг мулк эгаси қуйидагиларни таъминлайди.
1. Санитария-эпидемиология талабларнинг сақланашига маъсул кишиларни аниқлаш;
2. Ижтимоий масофани таъминланиш ва келучиларнинг ҳаракатини йўналтириш учун қўршовлар ва тўсиқ ленталарни ўрнатиш, одамлар йиғилиши имконият жойларга йўл қўймаслик; 3. Кираверишда, холларда, йўлакларда ҳар бир 50-100 метр сайин, лифтларга кираверишда, шунингдек ҳар бир уйда тери антисептиги бор санитайзерларни жойлаштириш; 4. Кварц шамларини фойдаланиш пайтида уларнинг бенуқсон сақланишига хусусий ишлаб чиқариш гигиена ҳамда назорат қоидаларини сақлаш зарурияти, хавфсизлик чоралари тўғрисида ходимлар орасида йўриқнома юритиш; 5. Санитария узелларни якка гигиена воситалари билан таъминлаш (суюқ совун, антисептик, ҳожатхона қоғози); 6. Аҳолига суткада камида икки марта ва яроқлиги йўқолган пайтда алмаштириладиган ниқоб, бир марта қўлланиладиган қўлқоп ва антисептиклар билан ишлов бериш (келувчилар билан бевосита алоқаси бор ходимлар) хизмат кўрсатиш; 7. Атроф-муҳитни тоза сақлаш, аҳлатни ўз вақтида чиқариш, ҳафтасига бир марта санитария кунини ўтказиш; 8. Тамғаланган контейнерларда (полиэтилен қоплар) фойдаланилган ниқоблар билан қўлқопларни тўплаш; 9. шамоллатиш тартибини сақланиши таъминлаб, бизнес марказларининг, савдо уй-жойларининг ичида профилактик текшириш (жиҳозларни алмаштириш, ҳаво ўтказгичларни дезинфекциялашни қўшиб ҳисоблаганда) амалга оширилиб, шамоллатиш тизимлари ва ҳаво тизимлариниинг бенуқсон ишлаши; 10. Йирик объектларда қўшимча бериладиган кўрсатмаларга мувофиқ ҳавони кварц, бактерцидли шамлар ёки рециркуляторларни фойдаланиб зарарсизлантириш тавсия қилинади.
Кўлами 50 кв метрдан кам ёпиқ уй-жойларда ҳавони кварц, бактерицид шамлар ёки ҳаво рециркуляторларини фойдаланиб зарарсизлантириш мажбурий; 11. Техник персоналнинг махсус кийимда дезинфекциялашни юритиши; 12. Ишлаб чиқариш ва маиший биноларда эшик тутқичларини, дастакларини, суянадиган, юза қисмларини, (жиҳозларни, столларни, ўриндиқларни) умумий фойдаланиш жойлари кийим илинадиган жой, овқатланадиган, ҳордиқ чиқариш хоналари, санитария гуруҳлари мажбурий равишда дезинфекциялаб, ҳар куни камида икки марта вирулицид таъсир қиладиган воситалар билан ишлов бериб намни тўплашни юритиш; 13. Дезинфекциялаш воситаларини йўриқномага мувофиқ хавфсизлик қоидаларига риоя қилиб юритиш зарур.
Карантинга боғлиқ чиқарилган қарорлар биринчи навбатда фуқароларнинг саломатлиги ва ҳаётини ҳимоя қилишга қаратилган, шу боис ўзимиз ва яқин кишиларнинг ҳаёти ва саломатлигига лоқайд бўлмай, карантин талабларини қатъий сақлашни сўранамиз.
М.БАЙТУГЕЛОВ,
Туркистон шаҳрининг Бош давлат санитария шифокори.