СОВУҚ ТУШГАН САЙИН МАСЪУЛИЯТ ҲАМ ОРТМОҚДА

515 көрілім

Шаҳар аҳолисини зангори олов билан тўлиқ таъминлаш мақсадида аниқ режа тузилиб, иш қизимоқда. Шаҳар ҳокими Рашид Аюпов томонидан аҳоли йил охирига қадар тўлиқ табиий  газ билан таъминланади деган ваъдаси ҳамманинг диққатида. Шу боис, шаҳар раҳбари масъул идораларни чақириб йиғилиш ўтказса режаларни пухталаб, аниқ топшириқлар беради. Қиш фасли  яқинлаб қолганини ҳар куни сезмоқдамиз, эндиликда газлаштириш ишлари қай даражада эканлигини биз ҳам таҳлил қилсак.

Зангори олов шаҳар аҳолиси бараварида шаҳар экологияси учун ҳам ўта муҳим. Сабаби, ўтган йил қиш мавсумида марказий иситиш манбаидан тутун шаҳар аҳолисини анча абгор қилгани бор. Кўҳна шаҳримиз вилоят марказига айлангандан сўнг бу ерда янги иқлим шакллантирамиз деган режалар ҳам тавсия этилди. Бу иқлимга эришиш йўлида экологик масалалар қарорини топиш зарур эканлигини шаҳар ҳокимлиги ҳам яхши билади.

Айни пайтда газлаштириш ишлари 65 фоизни ташкил этмоқда. Умуман, ГРП-6, 7,8 («Иждихат» турғун уй массиви), ПГБ-2,3 («Шавгар» кичик тумани  ва «Ўртоқ» турғун уй массиви), ГРП 2,3 («Туран» турғун уй массиви), 4,5 («Бирлик» турғун уй массиви) ҳудудларида газлаштириш ишлари тўлиқ якунланса, ПГБ-4 («Ўтирор» кичик туманидаги Шифо-сув атрофи  ҳамда «Шавгар» кичик тумани, Қизилўрда тошйўли бўйидаги «Саврон» ва «Ясси» кичик туманларида) ҳудудларида иш шу ой охирида якунланади деб кутилмоқда. ПГБ-1 («Шавгар») (РМЗ ҳудуди), темирйўл вокзали ҳудуди, шаҳар марказий қисмида (бозор, Т.Бокин ва ҳаказо) ишлар ноябрь ойида тугалланади.

Шунингдек, 15-16 октябрь кунлари ГРП-2 ва ГРП -3, яъни «Ясси» кичик тумани «Турон» турғун уй массивининг, «Версаль» тўйхонаси, Кентов тошйўли бўйининг икки томон ҳудудларига газ қувурларига тўлиқ зангори олов юборилди. Натижада, ушбу ҳудуддаги 6195 абонентнинг газга уланишга тўлиқ имконият бор. Газга қўшиш ҳақи 77-85 минг тенге (30 метргача, яна қўшимча бўлса нарёғига иш ҳақи тўланади). Ушбу туманнинг аҳолиси пудратчи идоралар билан келишиб, ички газлаштириш ишларини бошласа бас.

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеевнинг топшириғи билан газлаштириш ишлари 11 босқич бўйлаб амалга оширилмоқда. Кўҳна шаҳардаги хусусий уйлар билан кўп қаватли турғун уйларни газлаштириш 4 босқичдан иборат, 2019 йили тугалланган. Шаҳар аҳолисининг 41 фоизи табиий газ билан таъминланган. Келажакда кўламдор ишнинг давом этишига шубҳа йўқ. Бу ҳақда бажарилган ишлар тўғрисида ахборотни доимий кузатиб, газета саҳифаларида эълон қилиб борамиз.

Ақберен АМАНГЕЛДИ.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы