УСУЛБИЯТ КЕНГАШИНИНГ ЙИҒИЛИШИ ЎТДИ

440 көрілім

   Туркистон шаҳар инсон салоҳиятини ривожлантириш бўлими услубият хонасининг иш режасига биноан услубият кенгаши аъзоларининг йиғилиши ўтди. Шаҳар инсон салоҳиятини ривожлантириш бўлими услубият хонаси мудираси Ақмарал Асилбекова бошқарган мажлис давомида янги ўқув йилининг режалари, услубият хонасининг йиллик иш режаси ва мажмуавий иш-ҳаракат режаси таништирилди.

Мактаб директорларининг илмий ишлар бўйича ўринбосарларидан ташкил топган кенгаш маориф муассасаларида масофадан ўқитишни ташкил этишнинг боришини таҳлил қилиб, аниқланган долзарб масалаларнинг ҳал этиш йўллари ҳақида гапирди. Шунингдек, педагогларни аттестациялашнинг якуни муҳокама этилиб, натижаси бўйича аниқ таклифлар берилди. Кенгаш давомида таҳлил комиссиясининг аъзолари сайланиб, қоидаси таништирилди. Илғор педагогик тажрибани тўплаб, тадқиқ этиб тарқатиш, матбуот саҳифаларида эълон қилиш ҳам кенгаш олдидаги муҳим ишларнинг биридир.

Бу борада, яъни материаллар тайёрлашда учрайдиган муаммолар ва ҳал этиш йўллари кўриб чиқилди. Турли билим танловлари устозларнинг малакасини оширишга, тажриба алмашишига, илғор педагогларни аниқлаш билан бирга рағбатлантиришга ижобий таъсир текказишини ёдда тутсак, педагоглар учун республика, вилоят, шаҳар танловларининг ўрни ўзгача.

Услубият хонаси мудираси А.Асилбекова кенгаш аъзоларини жорий йилги ўқув йилида ўтадиган билим танловларининг қоидалари билан таништириб, ўқитувчиларни иштирок эттириш бўйича таклифларини билдирди. Ўз навбатида кенгаш аъзолари масофадан ўқитишнинг самарали йўлларини, усулий ёрдамлар бериш, педагогларнинг ўзаро тажриба алмашиши бўйича таклифларини айтди.

“Туркистон-ахборот”.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы