ТУРКИСТОНДА ЖОРИЙ ЙИЛИ 6000-ГА ЯҚИН ТУРҒУН ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАНДИ

500 көрілім

Туркистонда йил бошидан буён 6000-га яқин киши иш билан таъминланди. Хусусан, “Натижали иш билан таъминлашни ҳамда оммавий тадбиркорликни ривожлантиришнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган дастури” доирасида 5898 киши ижтимоий тадбирлар билан таъминланди. Жумладан, тоифалари бўйича: ишсизлар – 2006 киши;- ўз-ўзини иш билан таъминлаганлар – 503 киши; – иш қидирувчилар – 3389 киши. “Дастур иштирокчиларини техник ва ҳунар-касб таълим ҳамда қисқа фурсатли касбий ўқиш билан таъминлаш” йўналиши бўйича 635 фуқаро илтимос билдирган. Жумладан, касбий тайёрлашга 198 фуқаро 8 ихтисос бўйича яъни, пайвандловчи, электрсозловчи, ошпаз, тикувчи ва яна бошқа ўқитиш турлари режаланди.

“Оммавий тадбиркорликни ривожлантириш” дастури бўйича “Бастау Бизнес” лойиҳасига, биринчи йўналиши доирасида ўқитишни тамомлаган даромади кам ҳамда кўп фарзандли оилаларга, меҳнатга лаёқатли ногиронларга ва ёшларга янги бизнес-лойиҳаларини амалга ошириш бўйича 298 фуқарога қайтаримсиз грант берилди. Шунингдек, микромолия ташкилоти ҳамда биринчи даражали банк орқали 6 кишига кичик насия берилса, “Атамекен” тадбиркорлик палатасига тадбиркорлик асосларини ўқитиш давомида 554 тингловчига йўлланма берилган эди.

Бундан ташқари ижтимоий иш ўринга 164 киши, ёшлар амалиётига 482 фуқаро, жамоат ишига 1325 фуқаро, бўш ўринлар орқали барқарор ишга 2392 фуқаро ва шаҳар бўйича очилган 9016 янги иш ўринларига марказ орқали 1535 фуқаро дастур доирасида иштирок этилиб, иш билан таъминланди.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы