ҚР Маданият ва спорт вазирлиги қошидаги “Kazakh Tourism” МК ҲЖ ташаббуси ҳамда Туркистон вилояти туризм бошқармасининг қўллаб-қувватлаши билан ҳунармандчилик орқали минтақанинг туристик салоҳиятини ривожлантириш бўйича давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирни Туркистон вилоят туризм бошқармасининг раҳбари Гулмира Ахбердиева очди. Тадбирга “Kazakh Tourism” МК ҲЖ туристик буюмларни ривожлантириш департаментининг директори Даниел Сержанули, “Атамекен” МКП Туркистон вилоят филиали директорининг ўринбосари Ўлжас Жансеитов, “Aigul line” бренди асосини яратган, Qazaq-Oner ҳунармандлар марказининг раҳбари Айгул Жансерикова, БМТТД вакиллари ҳамда маҳаллий хунарманд усталари иштирок этди.
Гулмира Ахбердиева минтақага ташриф буюрадиган туристларнинг халқимизнинг тарихи, анъана-дастури ва маданиятидан кўп ва мўл таассурот олиши лозимлигини таъкидлади.
Бугунда Қозоғистонда ҳунармандчиликнинг кўп асрлик тарихига қарамасдан ушбу ҳунар оқсаб келаётгани яширин эмас. Кўпинча ҳунармандлар ўз куч-ғайратларини ишлаб чиқаришгагина сарфлаб келмоқда. Азалдан ҳунармандчиликнинг маркази бўлиб ҳисобланадиган табаррук шаҳардаги миллий санъатни ривожлантириш, Туркистон шаҳрини жаҳон даражасидаги йирик миллий хунармандлар марказига айлантириш йўналишида анча ишлар олиб борилмоқда.
Бу борада “Kazakh Tourism” МК” ҲЖ-билан туризм субъекти сифатида ҳунармандчиликни ривожлантиришнинг мажмуавий тадқиқ этиш лойиҳаси доирасида элимизда ишлаган буюмларни ўтказиш, ривожлантириш, сотиш майдонларини барпо этиш бўйича масалаларнинг ечимини топиш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, тадбир давомида “Aigul line” бренди асосини яратган Айгул Жансерикова “Qazaq-Oner” ҳунармандлар марказининг иш тажрибаси билан ўртоқлашиб, миллий буюмларнинг ишлаб чиқарилиши билан бирга, уни сотишнинг янги йўналишларини ўйлаб топишни тавсия этди.
Туркистон вилояти Минтақавий
коммуникациялар хизмати.