Туркистон шаҳрига “Nur Otan” партияси раисининг биринчи ўринбосари Бауиржан Байбек махсус иш сафари билан келиб, праймериз номзодлари ва партия аъзолари билан учрашди. Йиғилиш давомида “Nur Otan” партияси Туркистон шаҳар филиали раиси Рашид Аюпов “Nur Otan” партиясининг Сайловолди дастурининг лойиҳасини тавсия этди.
Лойиҳа доирасида аҳолининг турмуш даражаси сифати ва ижтимоий шароитини яхшилаш учун Тараққиётнинг етти устувор йўналиши тилга олинди. Манфаатли мақсадлар келгуси беш йил давомида бажарилиши бўйича аниқ қарорлар қўйилган. Жумладан, аҳолини лойиқ маош билан таъминлаш учун янги иш ўринларини ташкил этиш, тадбиркорларни қўллаш мақсадида кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, туризм соҳаси ривожига алоҳида устуворлик бериш сингари бир қатор масалалар айтилди.
“Очиқ ҳамда ҳисобот берадиган маҳаллий органлар” лойиҳаси бўйича “Халқ дардини тинглайдиган мамлакат” концепциясини назарда тутган ҳокимлик ижтимоий тармоқларда фаоллигини орттириб келмоқда. Яқин кунларда 109 хизмати ҳокимликда ишга туширилади. Бу маҳаллий аҳолининг ижрочи органга келиб вақтини йўқотмасликка таъсирини текказади. Ушбу ташаббус ўз навбатида пандемиянинг олдини олишга ҳам имконият беради деб умид қиламиз”,-деди Рашид Абадули.
Бауиржан Қидирғалиули аҳолидан тушган қандай бир таклифлар муҳимлигига қараб кўриб чиқилиши лозимлигини айтиб, Туркистон шаҳрининг праймеризга иштирокидаги фаоллиги учун миннатдорчилигини билдирди.