ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг Фармони билан Туркистон вилоятида коронавирус инфекциясига қарши курашда олдинги қаторда бўлган 33 тиббиёт ходими «Халқ олқиши» медали билан мукофотланди. Кўкрак нишонларини тақдим этган вилоят ҳокимининг ўринбосари Сакен Қалқаманов хавфли хасталикни юқтирганларни даволаб, ўз саломатликларини хавф остига қўйган тиббиёт ҳодимларига олқишини билдирди.
«Сизлар жаҳонни қамраган пандемия исканжага олганда олдинги қаторда бўлиб халқни хавфдан омон олиб қолишга ҳисса қўшдингизлар. Ўз ҳаётларингизни гаровга қўйиб, эл омонлигини биринчи даражага қўйган Сизларни бугунги куннинг қаҳрамонлари десак ярашади. Биз тотувлик, бирлигимиз ва ҳаққоний жонкуярлигимиз билан бу синовдан ҳам суринмай ўтишимизга ишончим комил, – деди Сакен Қалқаманов.
Мукофотланганларнинг бири – Ленгер шаҳар касалхонаси бош шифокори ўринбосари Шиндўс Абдихалиқов. Офат айни авж олган паллада инфекция бўлимига етакчилик қилиб, туну-кун ишлаётганида ўзи ҳам вирусли пневмонияга чалиниб, ўпкасининг 80 фоизи зарарланган.
«Жонлантириш бўлимига оғир ахволда тушдим. Ҳеч ўкинмайман. Беморларни даволаб шифо улашишни бурчим деб биламан. Хизматимизни баҳолаб мукофотлаётган вилоят маъмуриятига миннатдорчилигимни билдираман,-дейди Шиндўс Абдихалиқов.
Тиббиёт ходимларининг самарали меҳнати шарофати билан минтақада хавфли касалликка чалинган 3340 бемор тўлиқ даволаниб чиқди. Биринчи тўлқин пайтида COVID – 19 коронавируси билан кураш чоғида эпидемияга қарши тадбирларга 6 мингга яқин тиббиёт ходимлари жалб қилинди.
Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати.