ДАВЛАТ РАҲБАРИ ҚР ПАРЛАМЕНТИ МАЖЛИСИ ВА МАСЛАҲАТ ДЕПУТАТЛАРИ САЙЛОВИНИ БЕЛГИЛАШ ЮЗАСИДАН МУРОЖААТ ҚИЛДИ

523 көрілім

Қадрли ватандошлар!, – дейилади мурожаатда, – Бугун мен Парламент Мажлиси сайловини белгилаш тўғрисидаги Фармонга имзо чекдим. Марказий сайлов комиссиясининг қарорига мувофиқ барча даражадаги маслаҳат депутатларининг сайлов муддати ҳам белгиланади.

Олдиндаги сайлов конституциявий муддатга мувофиқ, 2021 йилнинг 10 январида ўтади. Барча сиёсий партиялар унга тайёргарлик кўришлари, сайловолди дастурларини тайёрлаши, партиявий инфратузилмаларни такомиллаштиришлари учун вақт етарли бўлади.

Марказий сайлов комиссияси ва Бош прокуратура сайловнинг қонунийлигини, шаффоф ва адолатли ўтишини қатъий назорат қилади. Сайловгача сиёсий янгиланиш, кўппартиявийликни ривожлантириш ва мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фуқаролар иштирокини кучайтириш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.

“Қозоғистон Республикаси Парламенти ва унинг депутатлари мақоми тўғрисида” конституциявий қонун ва “Қозоғистон Республикаси Парламенти қўмиталари ва комиссиялари тўғрисида” қонунга ўзгариш ва қўшимчалар киритиш орқали парламент мухолифат институтини жорий қилиш масаласини кўзда тутадиган ва унинг фаолиятини тартибга соладиган тузатишлар киритилди.

Эндиликда Парламент Мажлиси доимий қўмиталарининг бир раиси ва икки котиби парламент мухолифати депутатлари орасидан сайланади.

Парламент тажрибамизда илк бор партиявий рўйхатга хотин-қизлар ва ёшлар учун 30 фоизли квота татбиқ қилинди.

Маслаҳат сайлови илк бор партиявий тизим бўйича ўтади. Бу сиёсий тизимни кучайтиришга, демократияни ривожлантиришга ижобий таъсир қилиб, сиёсий партиялар фаолиятини жонлантиради.

Барча юртдошларимизни фуқаролик бурчларини фаол адо этишга, Парламент Мажлиси ва маслаҳатларнинг бўлғуси сайловида уюшқоқлик билан иштирок этишга чақираман”.

“Жанубий Қозоғистон”дан
олинди.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы