Ҳиммат – мурувват кўрсатиш эзгуликнинг асосий ифодаси ва асл фазилатларнинг бири саналади. Туркистонлик тадбиркорлар савобли ишлар ташаббускори бўлди.
Тадбиркор инсонлар шаҳардаги «Жаннат она» тамаддихонасида бир гуруҳ имконияти чекланган фуқароларининг бошини қўшган тадбир ташкил этди. Туркистон шаҳар ҳокимлиги билан хусусий тадбиркорларнинг ҳомийлигида «Ногиронлар жамияти» раисаси Феруза Қарамулдаеванинг таклифини қўллаб имконияти чекланган фуқароларга ҳиммат кўрсатилди.
Шаҳардаги ҳимматли, феъли кенг фуқароларнинг ёрдами билан 30 га яқин имконияти чекланган шахсларга дастурхон ёзилиб, кийим-кечак улашилди. Албатта, қайси жамият бўлмасин, ўз тараққиёт йўлида муҳтожликдан айланиб ўтмайдиганлиги ҳақ. Шундай инсонларга кўмак қўлини чўзиш ҳар бир фуқаронинг фарзидир.
«Туркистон-ахборот».