ҚАЛБ АМРИ БИЛАН

536 көрілім

   Йил сайин юздан зиёд давлатда устозлар куни нишонланади. Барча ўқитувчилар, муаллимлар ва умумий таълим соҳаси ходимларининг анъанавий байрами. Устозларнинг меҳнати, заҳматли саъй ҳаракатлари ҳад-ҳисобсиз.

«Устозлик қилган хоримас ўргатишдан болага» деган буюк Абай бобомиз. Ёш авлоднинг онгига жорий этадиган таълим-тарбия билан ибрат намунани барча саъй ҳаракати билан тушунтирадиган шахс ҳисобланадиган устоз олдида инсониятнинг ҳаммаси бош эгади. Устоз келажак фуқароларнигина эмас, барча жамиятни шакллантиради. Таълим соҳасида меҳнат қилаётган устозлар аҳлини таърифлаш, меҳнатини баҳолаш, мукофотлаш Туркистон шаҳар таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси қўмитасининг анъанаси. Мустақил элимизнинг тараққиётига ҳисса қўшиб келаётган устозларнинг меҳнатларини баҳолаб, келаётган М.Жумабаев номидаги №15 мактаб-гимназия коммунал давлат идораси бошланғич синф ўқитувчиси, бошланғич касаба уюшмаси раисаси Лаззат Айтинбетова Қозоғистон Республикаси Таълим вазирлигининг “И.Алтинсарин” кўкрак нишони билан мукофотланди.

Таълим соҳасида кўп йиллар меҳнат қилиб шаҳар таълим бўлимида ҳисобчи вазифасини бажарган. Устозлар иш ҳақини ҳисоблашда ўз касбининг моҳири бўла олган Р.Исетов номидаги №20 ўрта мактаб коммунал давлат идораси бош ҳисобчиси Дилмурод Бекенов қозоғистонлик соҳа таълим ва фан ходимлари касаба уюшмасининг «Фахрий ёрлиғи» билан мукофотланди. Таълим соҳасида хўжалик ишларини бенуқсон бажариб келган мактаб мулкининг кўз қорачиғидек сақланишига, мактабни тоза, озода сақлаб устозлар аҳлининг бамайлихотир меҳнат қилишига шароит яратаётган Ҳамза номидаги №2 ўрта мактаб коммунал давлат корхонаси директорининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари Расул Отахонов, ушбу мактаб биология фани ўқитувчиси Кўркем Шилдебаева «Қозоғистон соҳа тиаълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси, Туркистон вилоят ташкилоти» жамоа бирлашмасининг «Касаба уюшмада хизмат кўрсатган ходим» кўкрак нишони билан мукофотланди. Устозлар аҳлига раҳбарлик қилаётган таълим соҳаси раҳбарлари Н.Тўреқулов номидаги №8 умумий ўрта мактаб коммунал давлат идораси директори Марина Таукебаева, Абай номидаги №31 умумий ўрта мактаб коммунал давлат идораси директори Шинар Тилеубергенова, Отатурк номидаги №17 мактаб-гимназия коммунал давлат идораси директори Рахила Уримова, «Өркен» болалар боғчаси давлат коммунал идораси мудираси Мунира Ўдаманова, «Ертөстік» боғча давлат коммунал идораси мудираси Мая Қаунбаева, «Қозоғистон соҳа таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси, Туркистон вилоят ташкилоти» жамоа бирлашмасининг «Фахрий ёрлиғи» билан мукофотланди.

Таълим соҳаси илғорлари, касаба уюшмаси фаоллари, Туркистон шаҳар таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси раисаси Диана Турманова байрам куни билан табриклаб, мукофотга муносиб эканликларини таъкидлади. Устозлар куни бошқа ҳеч қандай байрамларга тенг келмайдиган, такрорланмайдиган билимлар чўққисига етаклайдиган тантана. Устоз – улуғ ном. Шогирдларни таълим булоғидан баҳраманд этадиган, таълим-тарбия бериш яхши фазилатларини шакллантиришда устозлар меҳнати катта. Шу боис, устозлар ҳар доим ҳурмат ва эъзозда.

 М.КЕНЖЕБАЕВА,
Туркистон шаҳар таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси мутахассиси.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы