ИСИТИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК АСОСИЙ ЭЪТИБОРДА

551 көрілім

   Шаҳар ҳокими Рашид Абадули раислигида ўтган ҳафталик мажлис давомида кўп қаватли уйларнинг қишки мавсумга тайёргарлик бориши кўрилди.

   Туркистонда 2020-2021 йилги иссиқлик бериш мавсумида марказий қозонхона ва Ўтирор кичик туманидаги қозонхона ишлайди. Бу йил мазкур идора тўлиқ табиий газ ёнилғисига кўчади. Ҳозир зангори олов тизимини қозонхонага қўшиш ва ташқи ободонлаштириш ишлари юритилмоқда.

   Хусусан, қозонхона билан иситиш тизимидаги магистрал  ишлари тўлиқ битирилди. Ички иссиқлик тизими ҳам тўлиқ тайёр . Қўшимча 1000 тонна қаттиқ ўтин 15 кунлик жамғарма сифатида қозонхона омборида жамғарилган. I ва II кичик тумандаги иссиқлик тизимида ички ўрамдаги 17990 метр қувурнинг 14200 метр узунликдаги яроқсиз қувурини алмаштириш бўйича ишлар бошланиб, унинг 1050 метри ўзгартирилди. «Ўтирор» кичик тумани бўйича кўп қаватли турғун уйларнинг ҳам иссиқлик тизими ишлари юритилган.

   Рашид Абадули «Турғун уй муносабатлари ва турғун уй инспекцияси» бўлимига кўп қаватли уйларнинг чордоқлари билан ертўлаларини тозалаб, келажакда техникавий қулайсизликлар рўй бермаслиги учун олдиндан тайёрланиш ҳамда ертўлада зарур жиҳозларни 5 кун бадалида жойлаштиришни топширди.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы