Туркистон шаҳрида «Ҳаёт» ва «Шифо» лойиҳалари яна бир бор амалга оширилди.«Nur Otan» партияси Туркистон вилоят фи-лиалининг пандемияга қарши лойи-ҳалари доирасида касалхоналарга 31 сунъий нафас олиш ускунаси ҳамда 200 муҳтож оилага дори-дармон қутичалари юборилди.
Бунга қадар «Nur Otan» «Ҳаёт» лойиҳаси бўйича касалхоналарга 21 ускуна, «Шифо» орқали эса 400 оилага дори-дармон топширилганди. Яъни, партиянинг ташкилотчилигида топширилган сунъий нафас олиш ускуналарининг сони 52-га етмоқда.
Тадбирда «Nur Otan» партияси Туркистон вилоят филиали раисининг биринчи ўринбосари Бейсен Тажибаев пандемияга қарши курашда бамайлихотирликка ўрин йўқ эканлигини маълум қилди. Элимизда коронавирус иллати авж олган паллада партия томонидан «Биз биргамиз» акцияси қўлга олинган. Вилоятда 43 мингдан зиёд оилага озиқ-овқат берилса, 34055 оилага 50 минг тенгедан берилди. Яқин кунларда яна 4852 оилага 50 минг тенгедан берилади деб режалаштирилмоқда.
«Вилоят маслаҳати депутатлари, партия аъзолари ва яна бошқа тадбиркорларнинг ёрдами асосида «Ҳаёт» лойиҳаси бўйича 52 сунъий нафас олиш ускунаси харид қилинди. Шу тарзда «Шифо» лойиҳаси орқали кам таъминланган 600 оила дори-дармон билан таъминланди. Эл фуқароларига, тадбиркорларга, «Jas Otan» ёшлар қа-ноти билан «Jas Turkistan» кўнгил-лилар клубига миннатдорчилигимиз чексиз»,-деди Б.Даулетули.
Умуман «Ҳаёт» ва «Шифо» лойиҳаларига ҳисса қўшган тадбиркорлар билан «Nur Otan» депутатлари томонидан маблағ тўпланди. Шунингдек, Нурали Абишов, Мағауия Турисбеков, Алмас Салимов, Қайнар Абасов ва Жанабай Ағабеков бошлаган бир гуруҳ фуқаролар ҳам ушбу тадбирга иштирок этиб, тилакларини билдирди. «Элга ёрдамлашишга ҳар доим тайёрмиз!»,-деди депутатлар.
«Nur Otan» партияси Туркистон вилояти филиалининг матбуот хизмати.