Масофадан ўқитишда “Балапан” телевидениесидан берилган дарсларни ўқувчиларим билан бирга кўриб чиқдик. Телевидениедан берилган дарс бизнинг тақвим режамиздаги мавзу билан мос келяпти.
Ўқувчиларнинг ота-оналари билан олдиндан тушунтириш ишлари олиб борилиб, ZOOM платформасида ота-оналар йиғилишини ўтказдим. Йиғилишда масофадан ўқитиш қандай амалга ошадиганини тушунтирдим. Ота-оналар томонидан ўқувчиларни интернет ва смартфонлар билан таъминлаш бўйича ҳеч қандай масала вужудга келгани йўқ. Умуман синфимизда 31 ўқувчи бор. Ўқувчилар билан олдиндан ўтказган синф соатида телевидение дарсларининг жадвали берилган эди.
Бошланғич синф ўқувчилари бўлганликдан ота-оналар томонидан смартфонлар билан ишлашда кўмак бўлади. Саволларимга оғзаки аудиохабар орқали жавоб беради. Ёзма ишларини ўзларининг иш дафтарларига бажариб, менга суратга тушириб юборади. Мен ишларини текшириб, жавобини айтаман.
Бир уйда бир неча фарзанди бўлган ота-оналарга уй вазифаларини кейинги дарсгача юборишларига бўладигани айтилди. Биринчи кундан қийинчилик туғдирмаган янгича ўқитиш тизимини ҳамкасбларим билан бирга обрў билан бажаришимга ишончдаман. Дарсдан кейин ота-оналарнинг ўзлари алоқа боғлаб туради. “Ўттиз болани ўқитиш қандай қийин эканлигини энди тушундик. Чунки, олдимиздаги бир болани баъзўр ўқитяпмиз. Фарзандларимизнинг мактабга бориб ўқигани жуда ҳам яхши экан” деб ўзларининг фикрларини етказди.
Гулшат ШЕРЕХАНОВА,
М.Жумабаев номидаги мактаб-гимназиясининг бошланғич синф ўқитувчиси.