Умуман масофадан ўқитиш биз учун илк тажриба бўлганликдан, камчиликлар йўқ эмас, бўлди. Бу тизим ўқувчиларга ҳам янгилик бўлдими, дарсга фаол иштирок этмоқда. Ўқувчиларнинг асосий қисми берилган топшириқларни бажариб, унга фикрлар айтишмоқда.
Топшириқларни бажариш давомида дуч келган қийинчиликларни ҳал этишнинг йўлларини ўқитувчилар билан биргаликда қизғин таҳлил этмоқдамиз. Барча ўқувчилар дарсларга тўлиқ иштирок этишга ҳаракат қилмоқда. Баъзи бир ўқувчиларнинг дарсларни тушунмаган пайтларида “аттанг, югуриб бориб сўраганга етмас экан” деган фикрларни ҳам эшитяпмиз. Биз устозлар аҳли қийинчиликни ҳар доим биргаликда енгамиз.
Бу борада айтадиганим, элимиздаги вазиятга ўз тарафимиздан қўлдан келгунча тўғри қабуллаб, қўллаб-қувватлашимиз керак. Элимизда илк бор масофадан ўқитиш бўлганликдан, камчиликлари ҳам бўлиши мумкин. Асосийси, уйда бўлиб, ўзимизнинг ва фарзандларимизнинг саломатлигини ўйлаганимиз афзал.
Нурбол НУРЛИБАЕВ,
С.Сейфуллин номидаги мактаб-лицейи математика фани ўқитувчиси.