Туркистон шаҳри табаррук шаҳар. Элбошимиз, Тўнғич Президентимиз Н.Назарбаев: “Ҳар бир халқ, ҳар бир мустақил мамлакат ўзининг маънавий марказини белгилаб олиши керак. Қозоғистоннинг маънавий маркази – Туркистон” – деган эди. Шаҳарнинг томири теранг ёйилган ёдгорликларидан бири – Хўжа Аҳмад Яссавий мақбараси. Бугунда мақбаранинг атрофидаги ҳамда шаҳар ичкарисидаги барча кўчалар ободонлаштирилиб, таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Туркистон шаҳри 2018 йилнинг июнь ойида Туркистон вилоятининг маъмурият марказига айлангандан буён шаҳримиз кундан-кунга тараққий этмоқда. Шаҳарнинг юксалиши йўлида шу йили бир қатор ишлар бажарилган эди. Жумладан, “шаҳарнинг маъмурий тадбиркорлик ҳудудида янги ҳокимлик биноси, бошқармалар ва департаментлар, шунингдек 5 юлдузли “Риксос” меҳмонхонасининг қурилиши қизғин суръат олди” деб баён этган эди вилоятнинг собиқ ҳокими Жансейит Туймебаев 2018 йилнинг 21 декабрь куни 31-телевидениега берган суҳбатида.
Шунингдек, шаҳарда янги аэропорт қурилиши суръат билан солинмоқда. 2019 йилнинг март ойида турк сармоядорларининг иштирокида “Hazret Sultan Airport” аэропортининг қурилиши бошланган эди. Вилоят ҳокимининг ўринбосари Сакен Қалқаманов ўзининг Facebook саҳифасида мазкур бинони жаҳондаги энг тез солинаётган аэропорт сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритишга лойиқ деб ёзди.
Таъкидлаш жоиз, шу ойнинг охирида аэропорт техник учишга тайёргарликни бошлаб, келаси йилнинг январидан бошлаб жаҳоннинг турли бурчакларидан самолётлар қабуллайди. Хулоса шуки, мен ҳам она шаҳримизнинг гуллаб-яшнашига ўз ҳиссамни қўшгим келадиганини айтгим келади.
Гулжан НИЯЗОВА,
ХҚТУ талабаси.