“ХАЙРИЯ КАРВОНИ” ТАНЛОВИГА МАРҲАМАТ

614 көрілім

Жорий йилнинг 1 октябри ва 2021 йилнинг 26 феврали оралиғида республика миқёсида “Хайрия карвони” лойиҳаси ўтказилади. ҚР Тўнғич Президенти жамғармаси ташкиллаштирган ІІІ республика “Хайрия карвони” танловига илтимосномалар қабуллаш бошланди Бу ҳақда Туркистон вилояти Ишчан аёллар ҳамжамияти ташкилотчилигида ўтган матбуот анжуманида айтилди. Туркистон вилояти Ишчан аёллар ҳамжамияти раисаси Инара Намазбаева, ҳамжамият аъзолари Насиба Атаева, Ақмарал Ғани қизи ОАВ вакилларига мазкур танловнинг ўтиш тартиби хусусида баён этиб, саволларга жавоб берди.

Тадбир давомида Туркистон вилояти Ишчан аёллар ҳамжамияти раисаси Инара Абдиғаппар қизи маҳаллий журналистларга суҳбат берди.

– Бундан икки йил аввал республика “Хайрия карвони” танлови қўлга олинган эди. Шундан буён ушбу танлов иштирокчилари сони ортиб келмоқда. “Хайрия карвони” ІІІ республика танловининг ташкилотчилари ҚР Тўнғич Президенти Нурсултан Абишули Назарбаев жамғармаси ва Қозоғистон Ишчан аёллар ҳамжамияти, “Хабар” агентлиги, “КТК” республика телевидениеси ва “Оқжетпес” даволаш-соғломлаштириш мажмуаси. Танлов ғолиблари “Оқжетпес” даволаш-соғломлаштириш мажмуасига йўлланма олиб, шунингдек йил давомида ОАВ орқали бажарган ишлари тарғиб қилинади.  Лойиҳа мақсади хайрия ғояларини саралаш, фаол фуқаролик ташаббусларни қўлллаш бўлиб ҳисобланади. Ушбу танловга ижтимоий жамоат муаммоларни ҳал этишга ва ўзларининг сахийлиги билан бошқаларни  меҳрибонликка жалб этишга ҳисса қўшиб  келаётган якка ҳамда юридик шахслар иштирок эта олади,-деб танлов мақсади ҳақида атрофлича тушунтириб ўтди Инара Абдиғаппар қизи. Танлов ҳақида тўлиқ маълумотни ҚР Тўнғич Президенти Жамғармасининг www.fpp.kz сайтидан олишингиз мумкин.

Лаззат САРИБАЕВА.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы