Авлод тарбияси-устозга боғлиқ. Устозлик қилиш – қизиқчилиги билан қийинчилиги баравар мутахассисликнинг бири. Шундай касб эгалари муносиб ҳурмат кўрсатиш мақсадида йил сайин элимизда “Устозлар куни” октябрь ойининг илк якшанбасида нишонланади.
Муаллимга кўрсатилган ҳурмат ва иззат ҳеч қачон эътиборсиз қолмаган. Яқинда “Устоз номи – буюк ва абадий” мавзуи доирасида ўтган байрамона тадбирда бир неча устозларга ҳурмат кўрсатилди. Тадбирга фахрий устозлар махсус меҳмон сифатида таклиф этилса, маориф соҳасига илк қадам босаётган ёш мутахассислар масофадан иштирок этди.
Устозларнинг анъанавий байрами “Қариялар куни” байрами билан бақамти келганликдан олтин хазиналаримиз – фахрий устозларнинг босиб ўтган йўлларини тасвирлайдиган видеолавҳа кўпчиликка кўрсатилиб, уларга совғалар топширилди.
Шаҳар ҳокими Рашид Аюпов табрик нутқ сўзлаб, барча устозларга самимий миннатдорчилигини билдирди. Жорий йили касбий ютуқлари билан кўзга тушган устозлар шаҳар ҳокимининг Ташаккурномаси билан мукофотланди.
Бугунги ёш мутахассис – эртанги малакали педагог бўлиши аниқ. Сабаби, Қозоғистоннинг келажаги малакали устозларнинг қўлида. Боланинг келажаги, таълимда қандай муваффақиятга эришадиганлиги, ҳаётда даромадли, ишчан бўладиганлиги бевосита уларнинг касбий маҳоратига боғлиқ. Тантанали тадбирда ёш мутахассислар қасамёд қабуллаб, ўз касбининг моҳир устаси бўлиши ҳамда эгамен элимизга ҳалол хизмат этишга ваъда берди.
Байрамона тадбир давомида шаҳримизнинг ёш истеъдодлари, илғор ўқувчилари устозларига табрикларини масофадан йўллади. Устозлар шиорига айланган “Устозим, менинг устозим” қўшиғини болалар ва ёш ўсмирлар маркази оммавий бўлим раҳбари Емен Саметов билан №15 М.Жумабаев номидаги мактаб-гимназиясининг 8-синф ўқувчиси Избасар Базарбай қойилмақом ижро этса, йиғилган барча устозлар билан биргаликда куйлаб, байрамона кўтаринки кайфият улашди.