Бу йил «Түркістан» шаҳар газетасининг чоп этилаётганига 90 йил тўлди. Асрга яқин вақт ичида талай иқтидорлар чиққан кўҳна чанғароқнинг юбилейини нишонлаш улкан масъулият. Довруқли санага мувофиқ қатор режаларимизни амалга оширишга пандемия вазияти йўл бермади. Кўпчиликни тўйга чорлаб тартибни бузмайлик дедик. Шу боис, режаланган ишларимизни кейинга қолдирдик. Ҳосиятли шаҳарнинг қорачанғароқ нашрининг ҳамда шу ерда хизмат қилаётган жамоа газетанинг 90 йиллик юбилейини салмоқли ютуқлар билан кутиб олаётганини таъкидлаш лозим. Бу ҳақда муштарийлар томонидан кўп мулоҳазалар билдирилмоқда. Ўтган йилдан буён «Түркістан» шаҳар газетаси қошидан «Yassy-tur.kz» ахборот портали ишга туширилиб шаҳар ҳаёти республика миқёсида эълон қилинмоқда. Унга қўшимча ижтимоий тармоқда махсус саҳифалар очилиб, газетадаги янгиликлар интернетга жорий этилмоқда. Бу ишлар сўнгги янгилик бўлмаса ҳам бугунги кун талабидан туғилган. Шу боис, кейинги 1-2 йил мобайнида электрон тизимини такомиллаштириб, ишни барқарор йўлга қўйишга куч сарфлаяпмиз. Сабаби, бугунги кунда ўрта бўғин вакиллари билан ёшларнинг электрон нусхага талаблари юқори. Ушбу тизимни амалга оширишга маҳаллий ҳокимлик қўллов кўрсатаётганлигини ҳам газетхонлар эътиборига етказмоқчимиз.

Асрга яқин тарихи бор шаҳар «Түркістан» газетаси 2018 йилнинг 28 декабридан (№52 (9444) «А3» форматидан «Д2» форматига ўзгарди. Бу ўзгариш газетамизнинг кўпчиликка қулай бўлиши учун элимиздаги йирик нашрларнинг тажрибасига суяниб ясалди. Ҳамда вилоят марказидан нашр қилинадиган газета сифатининг мақбуллигига эътибор қаратдик. Баъзи қийинчиликларга қарамасдан натижа ёмон эмас, ва бу лойиҳани такомиллаштиришни тўхтатмаймиз. Саҳифа кўлами каттайса ҳам форматга кўра мақолаларимиз ихчамлашди. Маҳаллий ҳокимлик қурултойчи бўлгач аввало ҳокимлик бажарган ишларни баён этишни кўзлаб турамиз. Буни яширишнинг ҳожати йўқ. Шунингдек, шаҳар кўламидаги газета саҳифасига лойиқ масалаларни ҳам оммага етказиш учун теран эътибор қаратамиз. Кундалик фаолиятга мувофиқ меҳнат қилмоқдамиз.
Газетамизда юбилейга боғлиқ бир қанча мақолалар эълон қилинди. Яна режаланган ишларимиз бор. «Түркістан» шаҳар газетасининг 90 йиллигига китоб чиқариш учун Туркистон шаҳрининг кекса нашрига муҳрланган тарих тўпланди. Дастлаб вилоят маркази бўлган кўҳна масканнинг иттифоқ давридаги ва мустақиллик йилларидаги фаолияти битилган китоб нашр қилинади. Карантин тугаб, ўқувчилар мактаб остонасидан хатласа, йилдаги анъанага айлантирадиган ижодий танлов ташкил этамиз. Сўнгги йиллари ОАВ вакиллари кичик футболдан ўзаро беллашувни анъанага айлантирган. Шу анъанани Туркистон шаҳрида давом эттириб, Туркистоннинг ўтмиши ва бугунига ОАВ назаридан қараб келажакка йўлланма бўладиган йиғилишни ўтказишни ҳам режаладик.
Шундай режалар қаторида энг муҳими таҳририятнинг мустақил биноси бўлса деган армон тилагимиз. Туркистон вилояти қурилиб, марказдаги ташкилотлар кўчиб, иморат тақчиллиги бошланганда марҳум Алипбек Шарипбекули (Туркистон шаҳрининг собиқ ҳокими) «кўчиб келаётган ташкилотларга 1-2 йил кўламида янги бинолар қурилади. Шунгача амаллаб туринглар» дегач эски – кўҳна мулкимизни олиб, хусусий тадбиркор биносига кўчдик. Таҳририятнинг аввалги биноси ҳам ўзиники эмасди. Шу жиҳатларни эътиборга олиб мутасадди ташкилотларга ёзма равишда мурожаат этиб илтимосимизни баён этмоқдамиз. Ҳали янги бинога анча борга ўхшайди. Туркистоннинг равнақига алоҳида ҳисса қўшаётган шаҳар раҳбари Рашид Абадули шу илтимосимизни бажариб берса, шаҳримиз маънавияти тараққиётига қўшган ҳиссаси бўлар эди. Бу фақат таҳририят эмас кенг муштарийлар оммаси эътиборидаги масала эканлигини мутасадди соҳа вакилларига тушунтириш ортиқчалик қилса керак. Хуллас, «Түркістан» газетасининг 90 йиллик юбилейини ажойиб хушхабарлар билан кутиб олсак деган ниятдамиз.
Малик ДАУЛЕТОВ.