Маориф соҳасида амалга ошган янги “Sitcen” тизими ўз натижасини бермоқда. Лойиҳа орқали мутахассисларнинг ишга жойлашишидаги порахўрлик фактлари камайган.
Шу кунлари ушбу лойиҳага ўхшаш шаҳримизда “Темір-Түркістан” тизими фаолият юритмоқда. Лойиҳанинг мақсади – ишга жойлашиш доирасида порахўрликка йўл бермаслик. Тизим орқали Туркистон шаҳрининг мактабларидаги бўш иш ўринларига ишга жойлашиш мумкин. Ишга жойлашиш электрон равишда олиб борилади ва кичик ходимдан бошлаб мактаб директори ўринбосарлигигача қамрайди.
Порталдан иш топиш учун, аввало, иш қидирувчи порталга кириб, мутахассис излаётган мактабга илтимоснома юборади. 15 кундан кейин мактаб умидворни телефонига смс юбориш орқали суҳбатлашишга чақиради. Танлов иштирокчиларига жавоб уяли телефонига хабар орқали келади.
Махсус комиссия берган саволларга тўлиқ жавоб берган танлов ғолиби бўлади. Комиссия рўйхатида блогерлар, журналистлар, ғамхўрлик кенгаши аъзолари, ота-оналар, жамоат ташкилот вакиллари ва бўлим мутахассислари бор. Танловга комиссия аъзоларини ҳам компьютер ўзи танлайди.
Шу кунлари портал орқали 83 бўш иш ўринлари эълон қилиниб, 137 одам танловга иштирок этган. Ҳар бир суҳбатлашиш босқичи видеотасмага махсус ёзилиб, порталга очиқ эълон қилинади.
Туркистон шаҳри ҳокимлиги матбуот хизмати.
