Туркистон вилояти, Сайрам тумани аҳолисининг қўллаб-қувватлаши туфайли “Nur Otan” партиясининг праймеризида туман бўйича 1-чи ўринни қўлга киритдим. Менга ишонч билдирган, овоз берган барча партиядошларга миннатдорчилигимни билдираман!
Биз эгамен эл атаниб, пойдеворимизни мустаҳкамлагандан буён бундай умумий партия ичидаги сайлов ўтгани йўқ. Илк бор ўтказилган праймериз баҳси тортишувга бой ўтди. Бу сиёсий қадамни ижобий ўзгариш деб биламан. Сабаби, сиёсий баҳсда элнинг муҳтожини юқорига етказишга куч сарфлайдиган ҳақиқий етакчилар сараланди.
Кейинги босқич муносиблари аниқланиб, давлатимизнинг гуллаб-яшнашига ҳисса қўшадиган, элимиз келажагига бепарво қарамайдиган шахслар аниқлансин дегим келади!
Сирим ЕРТАЕВ,
праймериз иштирокчиси,
Туркистон вилояти.
