Саноат соҳасини ривожлантириш – Туркистон вилояти ҳокимлиги ишининг асосий йўналишларидан бири. Пандемия таъсиридан вужудга келган масалалар бўйича вилоят иқтисодиёти тараққиётига ҳисса қўшиб келаётган корхоналар ҳокимлик томонидан қўллаб-қувватланмоқда.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Мейржан Мирзалиев “Қазатомпром” МТП” ҲЖ-га қарашли корхоналар раҳбарлари билан учрашди. Анжуманда ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш, иш ўринларини сақлаш, экспорт ҳажмини кенгайтириш, маҳаллий таъминлаш улушини орттириш бўйича долзарб масалалар муҳокама қилинди.
“Қазатомпром” МТП” ҲЖ-га қарашли корхоналарнинг етиштирган маҳсулот ҳажми вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ўз ҳиссасини қўшмоқда. Вилоят саноат маҳсулотининг 55%, кон ишлаб чиқариш ва карьерларни қазиш соҳасида 97,6% ва металлургия саноатининг қайта ишлаш саноатидаги 28% улуши “Қазатомсаноат” МАК” ҲЖ-га қарашли корхоналарига тегишли.
Компания тавсия этган маълумотга биноан, пандемия шароитига боғлиқ йил охиригача уран етиштириш ҳажми Туркистон вилоятида 88%-гача камайиши кутилмоқда. Учрашув давомида мазкур шароитнинг олдини олиш чоралари муҳокама этилиб, келгуси иш режалари таништирилди.
Келажакда инвестиция жалб этиш, экспорт, маҳаллий таъминлаш, маҳсулот ҳажмларини кенгайтириш ва иш ўринларини кўпайтириш бўйича ўзаро меморандумга имзо чекиш режалаштирилмоқда. Асосий мақсад – миллий компанияларнинг давлат сотиб олишларида ўз маҳсулотларимиз фойдаланишини таъминлаш. Компаниянинг жорий йилги давлат сотиб олиш режаси 75 млрд. тенгени ташкил этади.
Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати.
