ЯНГИ ИНШООТЛАР ЖОРИЙ ЙИЛИ ТЎЛИҚ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛАДИ

482 көрілім

Туркистон шаҳри ҳокими Рашид Аюпов ОАВ ходимларига махсус пресс-тур доирасида Туркистон шаҳридаги янги иншоотларни таништирди. Аввало махсус гуруҳ маъмурий-тадбиркорлик марказидаги “Конгресс Холл” концерт зали билан танишди. Бино ҳудуди – 6438 квадрат метр. Саройнинг биринчи қаватида 1000 ўринли томошабинлар зали, маъмурий уй-жойлар ва болалар ўйин хонаси бор. Иккинчи қаватда йиғилиш хонаси ва маъмурият уйи, 400 ўринли зал жойлашган. Шундан кейин ОАВ ходимлари 7000 томошабинга мўлжалланган “Тurkistan Arena” cтадионида бўлди. Стадионда акробатика, бокс, оғир атлетика заллари бор.
Бундан ташқари, маҳоратли спортчиларни тайёрлашга мўлжалланган кундалик машғулотлар ўтказишга шароитлар яратилган. Тур доирасида гуруҳ Ўқувчилар саройи билан ҳам танишди. Мажмуа ҳудуди 9250 квадрат метр. Бино 1200 ўқувчига мўлжалланган. Ундаги театр зали 400 одамни, конференция зали 80 одамни қабуллай олади. Туркистон шаҳрида янги иншоотнинг бири “Ўтирор” кичик туманидаги Бассейни бор спорт мажмуаси. Умумий узунлиги 3,82 гектарни ташкил этадиган объект 1300 дан зиёд одамни қабуллай олади. Спорт мажмуасида маъмурият хоналари, мини-футбол, баскетбол, волейбол, гандбол сингари спорт тадбирларига мўлжалланган машғулот зали, шунингдек, спорт, йога зали, стол тенниси зали ва олимпиада параметрларига мос спорт бассейни бор. Пресс-тур доирасида шаҳарда туристларга қулай шароит яратиш учун қад ростлаган “Қабуллаш маркази” таништирилди. Келувчиларнинг эътиборини қаратган ундаги бебаҳо ёдгорликлар ва тарихий китоблар. Яъни, маънавий шаҳарга келган меҳмонлар Қабуллаш марказига келиб, Туркистон ҳақида тўлиқ маълумот олади. Ундаги овқатланиш ўринлари, электрон харита, уч тилда маълумот берадиган аудиогид бор. Меҳмонлар Қозоқ хонлиги интерактив залида Кенесари хоннинг қиличининг асл нусхаси ва бошқа ҳам жанговарлик кийимларни кўра олади. Шунингдек, унда Туркистон вилояти ҳудудининг тарихий масканлари интерактив доска орқали кўрсатилади.
Шунингдек, ОАВ ходимлари “Ҳазрати-Султон” тарихий-маданий қўриқ музейи атрофидаги “Этновул” лойиҳаси билан танишди. Этно овулда – ҳунарманд усталари, шарқ бозори, анъанавий таомлар, миллий ўйинлар майдони, байрамона кўринишлар майдони, отга мўлжалланган майдон жойлашган.

Туркистон вилоятининг Минтақавий коммуникациялар хизмати.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы