Туркистон шаҳрида шу кунлари Маъмурий-тадбиркорлик марказида 7 қаватли 24 турғун уйнинг (жами 1452 квартира) 22 тасининг (жами 1296 квартира) қурилишини якунлаш жорий йилнинг ноябрь ойига режаланган. Бунга қўшимча, шаҳар турғунлари ва янгидан кўчиб келувчиларни бошпана билан таъминлаш мақсадида ипотека уй-жойларнинг сафини орттириш кўзланмоқда. Бу ҳақда вилоят Минтақавий коммуникациялар хизматида ўтган брифингда Туркистон шаҳри ҳокими Рашид Аюпов маълум қилди. Шунингдек, Маъмурий-тадбиркорлик марказдан 12 қаватли 45 турғун уйнинг пойдевори қаланмоқда. Шунингдек, 7 қаватли 15 турғун уйнинг биринчи қаватини қалаш, 9 қаватли 5 турғун уйнинг пойдеворини қуйиш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур уйларни фойдаланишга бериш 2021 йилга режаланган.
“Ўтган йили қурилиши бошланган Б.Саттарханов шоҳ кўчаси бўйидаги “Аттракционлар хиёбони”, “Ўқувчилар саройи”, “Конгресс маркази”, “Ёпиқ ҳавзали спорт саройи”, “Марказий стадион” ва “Х.А.Яссавий музейи”, “Драма театр” бинолари жорий йили халқ эзгулигига топширилади”,-деди шаҳар ҳокими.
Бундан ташқари, вилоят марказидаги Маънавий-маданий марказни ободонлаштириш мақсадида йирик лойиҳалар қўлга олиниб, қурилиш ишлари юритилмоқда. Хусусан, “Тўнғич Президент хиёбони”, “Х.А.Яссавий” мақбараси ҳудудини ободонлаштириш 4 босқичда амалга оширилмоқда. Шу кунлари 1 ва 2 босқич бўйича ишлар якунланишга яқин.
Туркистон вилоятининг Минтақавий коммуникациялар хизмати.
