Рашид Абадули қурилиши суръатли олиб борилаётган маънавий-маданий марказдаги “Карвон сарой” мажмуасига бориб, бажарилаётган ишларнинг бориши билан танишди. Шу кунлари мажмуада инфратузилма, яъни, сув, ёруғлик, канализация тизимлари ишга туширилмоқда. Ушбу масалалар келажакда савол туғдирмаслиги учун ҳозирдан ҳар бир бажарилаётган ишни назорат қилиб бориш катта аҳамиятга эга. Шу сабабли, сайёҳлар учун хизмат кўрсатадиган иншоотнинг иш суръати асосий эътиборга олинган.
Умуман, қурилиш ишлари 3 сменада ишлаб чиқариш жадвалига мос олиб борилмоқда. Қурилиш иншоотида 67 техника ва 1320 одам иш билан таъминланган. Бунда йўл қисмининг умумий узунлиги – 4,6 км, электр билан жиҳозлаш тизимлари – 10,225 км, сув қувурлари – 5,217 км, канализация тизимлари – 4,653 км, газ қувурларининг умумий узунлиги – 2,873 км ташкил этади. “Карвон Сарой” Шарқона услубдаги кўпфункционалли замонавий сайёҳлик мажмуаси бўлиб ҳисобнланади. Шаҳарча атрофида турли даражадаги меҳмонхоналар, ресторанлар, оилавий ҳордиқ мажмуалари, шарқ бозори ва бошқа бинолар жойлашади. Умумий қурилиш майдони 20,5 га ҳудудни қамрайди. Мажмуа март ойида фойдаланишга топширилади деб кутилмоқда.
Тадбир давомида мардикорлар билан ёруғлаштириш тизимини декабрь ойигача, канализация тизимини ноябрь ойигача якунлаш ҳақида шартнома тузилди.
“Туркистон-ахборот”.
