Туркистон вилоят йўловчилар кўлиги ва автомобиль йўллари бошқармасининг буюртмаси билан Туркистон ва Кентов шаҳарларини боғлайдиган вилоят аҳамиятига эга автомобиль йўлига ўртача таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Мардикор идора “Ақ жол” МЧБ. Туркистон шаҳри ва Кентов оралиғидаги йўлнинг умумий узунлиги 26 км узоқликни ташкил этади, шу кунлари унинг 19 км таъмирланмоқда. Бугун умумий таъмирлаш ишлари 95 фоизга якунланиб, йўлга асфальтбетон қопламаси тўлиқ ётқизилган. Шунингдек, аҳоли манзил ҳудудларида тротуар, ёритиш мосламалари ўрнатилди. Мазкур ишлар билан бирга Туркистон шаҳрининг ҳудудида велойўл тўшалди.
Бундан ташқари, йўл хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўл белгиларини ўрнатиш ишлари олиб борилди. Янгиланган йўл 2021 йили тўлиқ фойдаланишга топширилади.
Туркистон вилоятининг Минтақавий коммуникациялар хизмати.