Нурсултан Назарбаев табаррук шаҳарга ташрифи чоғида Туркистон шаҳрининг сайёҳлик ва шаҳар инфратузилма қурилишларининг юксак савияда олиб борилаётганлигини таъкидлади, деб хабар қилади Yassy-tur.kz сайти Elbasy.kz сайтига асосланиб.
Нурсултан Абишулига “Керуен сарай” мажмуасини таништириб, жумладан “Ҳазрати Султон” қўриқ-музейи ҳудудидаги археология тадқиқотларнинг натижалари тўғрисида ахборотлар берди.
Нурсултан Назарбаев 2018 йили Туркистонни гуллаб-яшнатиш тўғрисида қабуллаган қарорни Қозоғистон халқи қўллаб-қувватлаганини тилга олди.
“Бугун биз Туркистоннинг янги иншоотлари билан танишдик. Улар шаҳарнинг янги кўркам жойларини, бутун Қозоғистон билан жаҳон фуқаролари ҳамда сайёҳларнинг эътиборини ўзига жалб этадиган масканга айланади. Туркистоннинг кенг кўламли қурилиши барча ҳудуднинг иқтисодий ривожланишига туртки беради”,- деди Қозоғистоннинг Тўнғич Президенти.
Нурсултан Назарбаев шаҳарнинг ҳудудий жойлашиши, шунингдек унинг туркий оламининг муҳим маънавий марказларининг бири сифатидаги мақоми Марказий Осиё тараққиётининг келажак майдони бўладиганлигини тилга олди.
“Биз Туркий халқларнинг Саммитини Туркистонда ўтказишни режалаган эдик. Лекин, жаҳондаги шароитга боғлиқ у кейинга қолдирилди. Агар барчаси мақсадга мувофиқ бўлса, уни март ойида ўтказамиз деб ўйлайман”, – деди Элбоши.
Элбоши шунингдек Туркистон шаҳрининг турғунлари билан меҳмонлари учун қулай шароит яратишнинг муҳимлигини таъкидлади.
“Мен шаҳарнинг ва шаҳар аҳолисининг сони ўсишига ишончим комил. Бунда турли форумлар, ёшлар учун тадбирлар ва спорт тадбирларини ўтказиш зарур. Шу тарзда биз шаҳарни барчага таништириб, кўрсатишимиз керак. Туркистонни қайта яшнатиш бизнинг халқимиз учун алоҳида аҳамиятга эга”,- деди Қозоғистоннинг Тўнғич Президенти.
Нурсултан Назарбаев шаҳар ва вилоятнинг янада ривожланиши ҳамда юксалишига ишонч билдирди.
Сафар давомида Элбоши ОАВ вакилларига брифинг ўтказиб, Қозоғистоннинг маънавий пойтахтининг янги сафар марказида жойлашган музей билан танишди.
Таъкидлаш жоиз, Қозоғистоннинг Тўнғич Президенти Туркистонга сафари давомида янги аэропортни, стадионни ҳамда Rixos меҳмонхонасини оралади.
“Туркистон-ахборот”.