Нурсултан Назарбаев “Буюк дала эли” марказида бўлди. Унда Элбоши бир қатор кўргазмалар мажмуаси билан танишди.
Туркистон шаҳрини ривожлантириш мақсадида элимизнинг ҳар бир вилояти бир иншоотдан туҳфа этган эди. Шунинг бири Атирау вилояти ҳокимлиги Туркистон шаҳрига меъморчилик санъатининг илғорига айланадиган “Буюк дала эли” маънавий марказини туҳфа этмоқда.
Марказда қозоқ хонлигининг қурилганидан бошлаб, янги давр тараққиётигача бўлган даврни тасвирлайдиган 9 тарихий-замонавий заллар очилади. 0,8 гектар жойда қад ростлаётган марказнинг ҳудуди 6200 квадрат метрни ташкил этади.
Туркистон-ахборот.
