ТЎНҒИЧ ПРЕЗИДЕНТ «RIXOS KHADISHA TURKESTAN» МЕҲМОНХОНАСИНИ ОРАЛАДИ

459 көрілім

RIXOS TURKESTAN – Туркистон шаҳрининг сайёҳлик инфратузилмасининг муҳим соҳаларидан бири бўлиб ҳисобланади. Шуни асосий эътиборга олган Элбоши Нурсултан Назарбаев жаҳон талабларига мос меҳмонхонада бўлди.
6 қаватдан иборат «RIXOS KHADISHA TURKESTAN» биносида 120 ўринга мўлжалланган меҳмонхона, бир неча ресторан, кинотеатр ва ишчан гуруҳ вакиллари учун бизнес-марказ жойлашиши режаланган. Лойиҳа қиймати – 10,4 млрд. тенге. Шундан 7 млрд. тенге «Оддий буюмлар иқтисодиёти» дастури бўйича “Қозоғистон Халқ Банки” ҲЖ томонидан берилган насия маблағи.
Меҳмонхона суткасига 60 одамга хизмат кўрсатади. Замонавий ускуналар билан жиҳозланган меҳмонхона мажмуасида кичик маркет, сартарошхона, кафе, ҳаммом ва дорихона ишлайди. Бундан ташқари, меҳмонлар учун шахсий автотураргоҳ ҳам мавжуд.
Ёдларингизга солсак, 600 ишчи, 27 техника сафарбар этилган меҳмонхона қурилиши уч сменада ишлайди. 5 юлдузли меҳмонхонанинг пойдеворига капсула 2018 йили 23 октябрда “Шаҳар куни” байрами муносабати билан солинган эди.

Туркистон-ахборот.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы