Республика бюджети ҳисобидан олинган компьютер воситалари туркистонлик ўқувчиларга тарқатилмоқда. Режаланган 7711 планшетнинг ярмидан кўпи етказилиб, мактаб ўқувчиларига 3682 планшет берилди. Вилоят инсон салоҳиятини ривожлантириш бошқармасининг маълумоти бўйича техникаларнинг қолган қисми ҳам яқин кунлари етказилади. Уларнинг барчаси қайтариладиган асосда масофадан ўқийдиган болаларга топширилиши кутилмоқда.
Туркистон вилоятида масофадан ўқийдиган 456 555 ўқувчининг 85 595 нафари уй шароитида компьютер техникаси йўқ эканлигини аниқланган, бу – 18,7 фоизни ташкил этмоқда. Ўқув йили бошлангандан муҳтож оилаларга мактабдан 24317 компьютер вақтинча фойдаланишга берилди, маҳаллий бюджет ҳисобидан 1288 дона компьютер техникаси сотиб олинди. Шунингдек, “Мактабга йўл” акцияси доирасида ҳомийлар ҳисобидан 1696 компьютер техникаси берилса, ҚР Ҳукуматининг заҳирасидан 4000 планшет кам таъминланган оила болаларига берилган эди.
Шунингдек, компьютер техникаси билан таъминланмай қолган 54294 ўқувчининг масаласини ҳал этиш учун 30 сентябрга қадар маҳаллий бюджет ҳисобидан 700 ноутбук олиш режаланган. Таъкидлаш жоиз, Қозоғистон Ҳукуматининг заҳираси ҳаражатидан 25 сентябргача 5000 ноутбук, 30 сентябргача 3711 планшет, 5952 компьютер, 25 октябргача 10000 ноутбук, 30 октябргача 28527 ноутбук олиниши кутилмоқда.
Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати.
МАСОФАДАН ЎҚИШ УЧУН БАРЧА ШАРОИТЛАР МУҲАЙЁ
502 көрілім
