“Ҳазрати Султон” давлат тарихий-маданий қўриқ музейида анъанавий равишда ўтказиладиган “Музейга туҳфа” акцияси бошланди. Халқимизнинг кўзининг қорачиғидек бўлган кўҳна ёдгорликларини тўплашнинг, сақлашнинг ягона йўли буюм ёки ёзма маълумотларни, тарихий меросларни музейга тавсия этиш бўлиб ҳисобланади. Фақат музейлардагина кўҳна ёдгорликлар турли мавзулардаги экспозиция орқали томошабиннинг эътиборини қозониб тарихчи, археолог, этнограф, нумизмат ва яна бошқа мутахассисларнинг тадқиқотига сабаб бўлишига йўл очади.
“Ҳазрат Султон” музейида ёдгорликларнинг камчилик томонларини тарихий асосларга суянган ҳолда аслига келтирадиган реставраторлар ва ёдгорликнинг хавфсизлигини таъминлашнинг энг самарали усулларини амалга оширадиган жамғарма сақловчилар хизмат қилади.
“Музейга туҳфа” акциясига иштирок этиб, халқимизнинг тарихини янгилашга иштирок этувчи ватанпарварлар сафидан кўринишга даъват этамиз.
МУЗЕЙ АКЦИЯСИГА МАРҲАМАТ
470 көрілім
