2020-2021 ўқув йилида Туркистон шаҳридаги 38 мактабда 1-синф ўқувчилари учун очилган навбатчи гуруҳларда 5025 ўқувчи таҳсил олмоқда. Яъни, 355 навбатчи гуруҳ иш олиб бормоқда.
Ўқувчиларни таълим даргоҳида ўқитиш давомида санитария талаблари қатъий сақланмоқда. Шу мақсадда тана ҳароратини ўлчайдиган тепловизорлар, антисептик воситалари ва тиббий ниқоблар сотиб олинган. Ота-оналардан болаларни устозлар ва тиббиёт ходимлари мактабга кираверишдан қабуллаб олиб, уларнинг саломатлигини текширади. Яъни, тана ҳароратини ўлчаб, қўлларига антисептик сепилгандан кейин синф хоналарига киришга рухсат берилади. Синф хоналарида 1 партага 1 ўқувчидан ўтиради.
1-синфларда дарслар Билим ва фан вазирлигининг тасдиқланган дастури билан ўқитилади. Навбатчи гуруҳлар ҳафтанинг уч кунида иш олиб борса, 1-синф ўқувчилари икки кун масофадан ўқимоқда. Мактабларда 1-синф ўқувчилари дарсликлар билан тўлиқ таъминланган. Масофадан ўқитиш давомида ўқувчиларга қулайлик яратиш учун мактабларда китоблар синфларда қолдирилиб, дарс давомида фойдаланиш йўлга қўйилган.
Ўқув йилининг биринчи ярмида дарснинг узоқлиги 35 дақиқага режаланса, иккинчи ярмида дарснинг узоқлиги 40 дақиқа бўлади. Ҳар бир дарснинг орасидаги танаффус 10 дақиқа, ҳар смена ораси эса 30 дақиқа. Яъни, бир синфда дарс тугагандан кейин синфларда дезенфикциялаш ишлари олиб борилиб, кейинги синф ўқувчиларининг дарси бошлангунга қадар санитария чора-тадбирлари амалга оширилади.
“Туркистон-ахборот”.
