АНЪАНАВИЙ БАЙРАМ МУБОРАК, УСТОЗ АҲЛИ!

465 көрілім

Жаҳонни қамраган пандемия жамиятнинг барча соҳасига ўз таъсирини ўтказди. Инсоният кундалик ҳаёт кечиш тартибини ўзгартириб шаклланган вазиятга мослашишга мажбур бўлди. Айниқса, бу нарса ёш авлодга таълим бериш ишида яққол кўринди. Мактаблар давр талабига мувофиқ янги форматда, яъни масофадан ўқишга кўчди. Бу кутилмаган шароит, ҳали ўрганилмаган тажриба бўлгани ҳақиқат. Ўтган ўқув йилининг сўнгги чорагини масофадан ўқиган ёш авлод янги ўқув йилини ҳам шу тартибда бошлади.

Бугунги сўзимиз мавзусини устоз аҳли қадриятига бағишласак деймиз. Ҳа, устоз аҳли деганда менинг ҳам кўз олдимга ўтган асрнинг ҳаяжонли онлари ёдимга келади. Ўша пайтдаги устозга бўлган шогирд эътиқодининг баландлиги ҳайрон қолдиради. Устозни ота-онадан кам кўрмадик. Айниқса, дастлабки устозимиз Гулзода опамизнинг сумкасини кўтариш учун талашиб югургилаб чопадиган эдик. Ҳатто, опайимизни ўртага олган куйи синфгача келардик. Устозларимизни жамият тарбиясига масъул, фақат дарс ўргатиш билан чекланмай шогирдларига ҳаётий тўғри ақл маслаҳат бериб инсонийлик ва иймонликка тарбиялайдиган ҳатти-ҳаракат хулқ-атвори билан намуна бўладиган шахслар деб қабул қилардик. Зарур пайтларда устозларимиз шогирдининг дарсдан ташқари ташвишларига ҳам эътибор қаратиб, жонкуярлик кўрсатарди.

Барча замонда ҳам асл педагог билимини такомиллаштиришга интилган. Бунинг учун кўп ўқиб, изланиш талаб қилинади. Ҳозирги рақобатбардошлик замонида ўқиб ўрганишнинг аҳамияти ортмоқда. С.Кўбеевнинг: «Билими саёз, ўз фанидан ўзгани билмайдиган ўқитувчи нафақат ўз ўқувчилари олдида балки кўпчиликнинг олдида ҳам обрўли бўла олмайди», – деб газета, журналлардаги ибратли мақолаларни ўқиш ўқитувчининг фикрлаш доирасини кенгайтириб, билимини орттиришга имконият берадиганлигини айтади. Ўқитувчи мамлакатда, жаҳонда айниқса таълим соҳасида рўй бераётган муҳим янгиликлардан хабардор бўлиши лозим. Афсуски, педагоглар орасида янгиликлардан бехабар, газета ўқимайдиганлари кўпчилик. Уларнинг «Бизни газета-журналларга мажбурлаб ёздиришади» деб ўпкахонлик қилиши мутлақо тўғри эмас. Буюк маърифатчи Ибрай Алтинсарин ўша қийин замоннинг ўзида ўқитувчилар учун газета-журналлар обуна қилиб турганлиги ибратдир. Аксинча, ўқитувчи учун газета ўқиш қонуний ҳол, шаклланган анъана, педагогик хизматнинг таркибий қисми бўлмоғи лозим. Шу ўринда жорий йили 90 йиллик юбилейини нишонлашга ҳозирлик кўраётган қора чанғароқ газетамизнинг жонкуярлари ҳамда кўп йиллик муштарийларимиз шаҳар инсон салоҳиятини ривожлантириш бўлимига қарашли барча билим даргоҳларининг заҳматкаш устозларини анъанавий байрамлари билан муборакбод этиб, мустаҳкам саломатлик оилаларига омонлик тилаймиз.

Лаззат CАРИБАЕВА.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы