ЯНГИ АЛЛЕЯ ТУРҒУНЛАРГА ТУҲФА

559 көрілім

Шаҳар ҳудудини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш мақсадида минтақа раҳбари Ўмирзақ Шўкеев шаҳарни 32 секторга ажратган эди. Ҳар бир секторнинг тўлиқ ҳамда ўз вақтида олиб борилиши учун туман, шаҳар ҳокимликлари билан бошқарма бошчиларига бевосита масъулият юкланган. Шу вақтга қадар шаҳар ҳудудида дарахтлар ўтқазилиб, кўчаларда ёруғлик воситалари, аҳлат қутичалари билан турғунларнинг дам олишига мўлжалланган ўриндиқлар ўрнатилган. Шу тариқа  ҳар бир ҳудудда турли хил ишлар бажарилиб, ўйин майдонлари, пиёдалар йўлаги, бекатлар ва бошқа ҳам бир қатор ишлар якунланиб, эл манфаатига фойдаланишга топширилди.

Шуларнинг бири 7 сектор ҳисобланадиган “Ақ мақта” кичик тумани. Бу ҳудудни яшнатиб, халқ қувончига туҳфа этган Кентов шаҳрининг ҳокимлиги. “Эллик йилда эл янги” деганларидек аввал қабристон бўлган жойда аҳолининг узоқ карантиндан кейин ташқарига чиқиб чиниқиш учун дам олиш хиёбони, болаларга ўйин майдончалари қурилиб фаввора ўрнатилган. Ушбу секторга маъсул Сирим Исмайловнинг таъкидлашича бу ҳудуд аввал сочилган аҳлатнинг ўртасида қолган. Кейин Туркистон вилоят ҳокимлиги билан Кентов шаҳри ҳокимлигининг бир енгдан қўл чиқариши туфайли яшил ҳудудга айланган. Аҳоли миннатдор, кечаси дам олиб болаларнинг эркин ўйнаши учун ёруғлик чироқлари юритилиб, велойўллар тўшалиб, футбол майдончаси қурилиб, келувчи меҳмонлар учун махсус автотураргоҳ ҳам мавжуд. Карантин тугалланиши билан бу ерга келувчилар кўп. Бунинг барчаси элнинг қувончи билан шаҳарнинг кўкаламзорлашишига ҳиссамизни қўшиш учун, деб сўзини якунлади.

Шаҳримизнинг вилоят маркази мақомига эришгандан буён самарали ўзгаришларнинг кўплаб ўрин олаётганлигини кўриш улкан қувонч бахш этади. Шу нуқтаи назардан шаҳар ҳудудида фақат янги иншоотлар қад ростлабгина қўймасдан, эскирган ҳудудларнинг замон талабига мувофиқ янгиланаётгани ҳам маълум.

 – 7 сектор яъни “Ақ мақта” кичик тумани Кентов шаҳрига тасдиқланган эди. 2019 йилнинг октябрь ойидан бошлаб шу ҳудудни яшнатиш мақсадида қурилиш ишлари бошланиб кетган. Ҳозирги вақтга қадар 8000 туп кўчат экилиб, барқарор муҳит шаклланмоқда. Шу каби футбол майдончаси қурилиб, воркаут қад ўрнатилган. Шу ҳудудда истиқомат қиладиган 14 киши Кентов шаҳри ҳокимлиги томонидан мунтазам иш билан таъминланган,- дейди Кентов шаҳри “Яшил Кентов” муассасасининг раҳбари Мақсут Ғайруллаев.

 Ушбу ҳудудда кўлик юрадиган ҳамда пиёдалар йўлагига асосий эътибор қаратилган. Шу мақсадда икки бекат ўрнатилиб, аҳамиятга молик йўл бўйига йўл юриш белгиларининг ўрнатилиши режада бор. Шу каби турғунлар хавфсизлигини таъминлаш асосий эътиборда.

7 секторнинг умумий ҳудуди 525 га-дан зиёд ерни қамраб олган. Аҳоли сони – 10 525, уйлар – 2 971 ҳамда 72 кўчадан иборат. Вилоят ҳокимлигининг 32 секторга ажратишдан асосий мақсад шаҳарни кўкаламзорлаштирибгина қўймасдан тозаликни ҳам сақлаш. Турғунларни тозалик маданиятига ўргатиш. Шу мақсадда 2 971 турғунларнинг барчасига махсус ташвиқот гуруҳини тузиб, тарғибот ишларини юритдик. Шунинг натижасида 2 273 уй тозалик муассасалари билан шартнома тузди. Бундан ташқари турғунларни табиий газ билан таъминлаш учун ҳам ташвиқот ишларини юритмоқдамиз. Биз фақат ташвиқот ишлари билангина чекланмасдан турғунлар билан яқин алоқа ўрнатиб, заруриятларини ҳисобга олиб, Туркистон ва Кентов шаҳри ҳокимликларига таклифлар берамиз, дейди Кентов шаҳри ҳокимининг маслаҳатчиси Ғалимжан Тойшиев.

Шаҳримизнинг чирой очиб ривожланишига ҳисса қўшаётган қўшни шаҳар билан туманларга маҳаллий турғунларнинг айтадиган миннатдорчилиги мўл. Биз ҳам ўз тарафимиздан аҳолининг кўз қувончига гувоҳ бўлиб, келажакдаги ишларига омад тиладик.   

Ақберен АМАНГЕЛДИ.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы