Жамиятимизда сўнгги йиллари рўй бераётган ўзгаришлар таълим сифатини янги қиррасидан қайта кўришни мажбурлайди. Янги таълим бериш тизимининг вазифалари фақат хусусий шахсни шакллантириш, ривожлантириш, таълим тажрибани такомиллаштиришгина эмас тез ўзгараётган техника ва технологиялар меҳнатни ташкил этиш йўлларига мувофиқлаштириш бўлиб ҳисобланади. Янги ўқув йили арафасида «Өрлеу» МОММ» АҚФ Туркистон вилояти ва Шимкент шаҳри бўйича олийгоҳ ташкилотчилигида «Мактабгача тарбиялаш ва бошланғич ўқитиш» кафедрасининг мактаб ўқитувчиси Қалиева Қадиша Алиасқар қизи Туркистон шаҳар таълим бўлимига қарашли умумий ўрта мактабларнинг бошланғич синф ўқитувчиларига ҚР ўрта таълим мазмунини янгилаш доирасида бошланғич синф фанлари бўйича педагог кадрларнинг маҳоратини орттириш курсларини ZOOM платформаси орқали онлайн форматда ўтказди. Маҳоратни орттириш курсининг мақсади ўқитувчиларни ўқитишнинг янги услубларини жорий этиш орқали бошланғич синф фанларининг янгиланган ўқув дастурларининг мазмуни билан таништириш ва ўқитувчиларнинг касбий нуфузини орттириш бўлиб ҳисобланади.
Ўқитувчиларнинг маҳоратини орттириш курси давомида мураббий Қадиша Алиасқар қизи касбий даражадаги хулқ-атвор ҳамда ўзини-ўзи тутиш тартиби билан педагоглар кўнглидан чиқди. Онлайн машғулотларда муаммоли саволлар билан масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, қизғин мунозарага улашди. Муаммоли саволлар педагогларнинг фикрлаш қобилиятини орттириб, ижодий тадқиқот ишига етаклаб натижалилигини кўрсатди. Саволлар олдиндан дастур сифатида чатда эълон қилиниб, якуний муҳокама қилинишида мини конференция тарзида давом этди. Ўқитувчиларнинг батафсил жавобларини, шунингдек, дастурларга асосланган қисқа муддатли режалари ўзаро муҳокамадан ўтиб, алоқа ўрнатиш орқали жараёнлар амалга оширилиб маҳорати ортади. Бошланғич синф ўқитувчиларга ўқув машғулотлари доирасида масофадан ўқитиш пайтида тест топшириқларини самарали қўлланиш бўйича кенгаш берилди. Курсни ташкил этган «Өрлеу» маҳоратни орттириш институтига курс мураббийси Қалиева Қадиша Алиасқар қизига курс тингловчилари номидан улкан олқишимизни билдирамиз. Келажакда сифатли курслар тез-тез ташкил этилиб, семинарлар кўпроқ ўтказилса деган таклиф айтамиз.
Назокат САЙДУГАНИЕВА,
Отатурк номли №17 мактаб-гимназиясининг бошланғич синф ўқитувчиси.
