ПРАЙМЕРИЗНИНГ БАҲС-МУНОЗАРАСИ АВЖИДА

527 көрілім

Бугун “Ақжайиқ” мусиқа мактабида “Nur Otan” партиясининг праймериз ўтказиш жадвалига мувофиқ, ҚР Парламенти Мажлисига номзодлар орасида баҳс-мунозара ўтказилди. Тадбирда Туркистон шаҳри ҳокими, шаҳар “Nur Otan” партияси раиси Р.Аюпов, Туркистон шаҳар маслаҳати котиби, “Nur Otan” партияси аъзоси Ғ.Сарсенбаев нутқ сўзлаб, праймериз иштирокчиларига омад тилади.
Шу тариқа номзодлар орасида қуръа ташланиб, баҳс-мунозара бошланди. Ҳар бир номзодга фикр алмашишга чекланган 5 дақиқа вақт берилиб, улар ўз навбатида дастурлари билан ҳар томонлама таништирди. Қуръа бўйича аввало номзод М.Абдукадирова ёшлар масаласига эътибор қаратса, Х.А.Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университети ректори Б.Абдрасилов дастурининг 7 босқичдан иборат эканлигини, шунинг 3 асосий масаласига тўхталиб ўтди. Маориф соҳасидаги, жумладан шаҳар ва қишлоқ мактабларидаги моддий базасини мустаҳкамлаш, кадр масаласи, ўрта махсус таълим даргоҳларидаги муаммоларни илгари суриб, унинг ҳал этиш йўлларини таъкидлаб ўтди.

Шундан кейин номзод И.Ҳошимжанов нутқ сўзлаб, бирлик ва тотувлик – барчамизнинг асосий бойлигимиз эканлигини, кўпмиллатли Қозоғистондаги миллатлараро, динлараро келишим ва тотувлик – халқимизнинг турмуш даражасининг яхшиланиши, эл иқтисодиёти юксалишининг кафили эканлигини тилга олса, С.Рустемова тиббиёт соҳасини ривожлантириш бўйича дастури билан таништирди. Номзод Н.Дарибаев туризм, қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик, уй-жой масаласи, оммавий спортни ривожлантириш, имконияти чекланган фуқароларни қўллаш йўналишида бажарадиган ишларини таништириб ўтди. Шунингдек, баҳс-мунозаранинг иккинчи босқичида номзодлар бир-бирларининг дастурларини таҳлил қилиб, ўз фикр-мулоҳазаларини баён этса, учинчи босқич савол-жавоб тариқасида фикрлар алмашинди.

Қуаниш ТАСИБАЕВ.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы