ЯНГИ ИНШООТЛАР ВИЛОЯТ ҲОКИМЛИГИГА ТОПШИРИЛДИ

451 көрілім

“Самуриқ-Қазина” Жамғармаси ижтимоий аҳамиятга эга бешта иншоотни вилоят ҳокимлигига бепул топширди деб хабар беради Туркистон медиа холдинг сайти. Жумладан Х.А.Яссавий музейи, 7000 ўринли стадион, ўқувчилар Саройи, Конгресс-холл ва “Қазпошта” ҲЖ вилоят бўлими бинолари бор.
Туркистондаги янги иншоотларнинг қурилиши 2019 йилнинг октябрь ойида Жамғарма ва Туркистон вилоят ҳокимлиги орасидаги ҳамкорлик тўғрисида имзо чекилган меморандум доирасида бошланган эди. Туркистонга топширилган ижтимоий бешта иншоот – бажарилган иш натижаларининг бири бўлиб ҳисобланади. “Йил бошидан буён биз ижтимоий аҳамиятга эга 6 иншоотнинг қурилишига киришдик. Уларнинг биринчиси – амфитеатр йил бошида фойдаланишга топширилди, қолган бештаси Туркистон вилоятининг ҳокимлигига топширишга тайёрмиз”-деди Ахметжан Есимов. Ўз навбатида вилоят ҳокими минтақанинг гуллаб-яшнашига қўшган ҳиссаси учун Жамғармага миннатдорчилик билдириб, Туркистон минтақасининг ривожланишига қўшган улуши тўғрисида янги меморандумга имзо чекди.
“Элимизнинг Тўнғич Президенти – Элбоши Н.Назарбаевнинг Туркистонни янгилаш ва яшнатиш бўйича топшириғи бўйича сиз бошқараётган “Самуриқ-Қазина” фаровонлик Жамғармаси вилоят марказидаги ижтимоий аҳамиятга эга бешта иншоотнинг қурилишини муваффақиятли амалга оширди”-деди Ўмирзақ Шўкеев.
Шунингдек, Жамғарма минтақани газлаштириш, электр энергияси, электрон тижорат, почта хизматлари, ахборот ва коммуникация инфратузилма соҳасидаги бир қатор лойиҳаларни амалга оширишни давом эттирмоқда. Ижтимоий соҳани ривожлантиришга ҳамда маҳаллий аҳолининг турмуш даражасини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилади.
Ёдларингизга солсак, 2019 йили Жамғарма Арис шаҳрини аслига келтиришга фаол иштирок этди. Махсус Жамғарма раҳбарлигида Арис шаҳрида 68 ижтимоий инфратузилма иншоотларини, шундан 16 мактаб, 36 болалар боғчаси, 8 Соғликни сақлаш муассасаси, 4 спорт мажмуаси, коллеж, Темирйўл вокзали, Шуҳрат аллеяси ва марказий майдон аслига келтирилган эди.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы