Туркистон вилоятидаги Индустриал минтақада йил охиригача 2,6 млрд. тенгелик 7та лойиҳа амалга оширилади. Натижада янги 446та иш ўрини яратилади. Бундай лойиҳалардан бири “Turkestan Tekstil” тикувчилик фабрикаси бўлиб, унинг очилиш маро- симида вилоят ҳокими Ў. Шўкеев шахсан қатнашди. Лойиҳанинг қиймати 415 млн. тенге. Буни “Turkestan” индустриал минтақаларнинг бошқарувчи компанияси бош директори Т. Қидирбаев маълум қилди.
Унинг айтишича, “Бекзат” кичик туманидаги 40 гектар ерни эгаллаган индустриал минтақа келгусида 350 гектаргача кенгаяди.
– “Бутун дунёдаги каби бизда ҳам коронавирус тадбиркорлик соҳасига салбий таъсир этди. Карантин туфайли ишлаб турган корхоналар тўхтаб қолди, қурилиши керак бўлган янги иншоотлар қурилмай қолди. Лекин шунга қарамай, йил охирига қадар индустриявий минтақадаги иншоотларнинг ҳужжатларини рўйхатга олиш ишлари тугайди”,– деди Т.Алписбайули.
Айни пайтда саноат минтақасида ишлаётган ишчиларга қулай шароитлар яратилмоқда. Йўллар асфальтланмоқда, велойўлаклар қурилмоқда. Бундан ташқари, кичик футбол майдончаси ва теннис корти барпо этилади.Таъкидлаш керак, умуман вилоятда 9 индустриал минтақа мавжуд. Улар Туркистон, Кентов шаҳарлари ва Ўрдабоши, Сўзоқ, Тулкибош, Байдибек, Қазиғурт, Чордора, Мақтаарал туманларида жойлашган. 2019 йили мазкур индустриал минтақаларда қиймати 4,3 млрд тенгени ташкил этадиган 8 лойиҳа ишга туширилиб, 460 янги иш ўрни очилган.
“Туркистон-ахборот”.
