Туркистон шаҳридаги ижтимоий масалалардан бири бошпана масаласи сўнгги пайтлари ижобий қарор топмоқда. Бунинг аниқ далили сўнгги бир йилда мингга яқин оила янги бошпанага эга бўлди. Шундан ўз навбати билан уй олганлар билан бирга вилоят марказига хизмат бобида келган давлат хизматчилари ҳам бор. Бу кўрсаткич келгусида ҳам ўсиши аниқ. Бунинг учун янги уйлар қад ростлаётгани барчамизга маълум.
Шаҳримизда уй-жой навбатида турган фуқароларга уй бериш масаласи бўйича турар жой алоқалари ва турар жой инспекцияси бўлими раҳбарининг вазифасини бажарувчи А.Қадировга махсус бориб мурожаат эдик. Унинг таъкидлашича, Туркистон шаҳри ҳокимлигининг “Турар жой алоқалари бўлими” давлат идораси Туркистон шаҳри бўйича, ҚР “Турар жой алоқалари тўғрисида” Қонунининг 68 бобига биноан, Туркистон шаҳрининг уй-жой жамғармасидан уй-жойга муҳтож фуқароларни навбатга олиш давлат хизмат турини “Халққа хизмат кўрсатиш маркази” орқали электрон равишда кўрсатилар экан.
Шу кунлари жами шаҳар миқёсида навбатда турган бошпанага муҳтож оилалар сони – 11714 ни ташкил этади. Жумладан, Улуғ Ватан уруши фахрийси – 1, аҳолининг ижтимоий томондан заиф гуруҳида – 5400, “Олтин”, “Кумуш” ҳалқа “Қаҳрамон она”, I ва II даражали “Она шуҳрати” орденлари соҳиблари ва кўп болали оилалар – 2851, камолотга тўлгунга қадар ота-оналаридан айрилган йигирма тўққиз ёшга тўлмаган етим болалар ва ота-онасининг ғамхўрлигисиз қолган болалар – 212, давлат ёки бюджет ходимлари – 3242, бошпанаси офатли шароитдаги оилалар – 8 ни ташкил этмоқда. Келажакда фойдаланишга топшириладиган 9 кўп қаватли турғун уйнинг (540 квартира) камчиликлари мардикорлар томонидан аслига келтирилгандан кейин уй-жойга муҳтож фуқароларга квартиралар тартиб навбати билан берилади.
Қуаниш ТАСИБАЕВ.
